YouTube видепортали, гарчи ўз фойдаланувчилари сони 1 млрд. га етган бўлса-да, ҳамон ўз соҳиби Google га фойда олиб келганича йўқ. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” хабар беради.
YouTube 2014 йилда 4 млрд. доллар маблағ ишлаган, бу 2013 йилги кўрсаткичга нисбатан 1 млрд. доллар кўп. Ҳисоб-китобларга кўра, бу даромаднинг бари “учма-уч” бўлиб қолган.
Таққослаш учун, Facebook 2014 йилда 12 млрд. доллар даромад кўрган. Шундан 3 млрд. доллари – соф фойда. Бугунги кунда ижтимоий тармоқнинг фойдаланувчилари сони 1,3 млрд. кишини ташкил этади.
“The Wall Street Journal” нинг ёзишича, YouTube портали видеороликларни сақлаш, четдаги сайтларга қўйиш, ҳар ким ҳам кирадиган, видео кўрадиган сайт эмас. Шу боис, бундан кейин YouTube ўз видеоплатформасини ривожлантирётган Facebook ва Twitter ҳамда ўз шахсий телесериалларига, лицензияли телешоуларига эга Netflix ва Amazon билан рақобатлашишга тўғри келади.
YouTube нинг бизнес амалиётлари билан шуғулланувчи мутахассиси Роберт Кинкл (Robert Kyncl)нинг айтишича, телевидиние йўналиши орқали эмас, айнан хизмат кўрсатиш сервисини кучайтириш орқали ўсишга эришиш мумкин.