Американинг Флорида штатидаги Канаверал космодромидан Falcon 9 ракетаси биринчи туркман сунъий йўлдоши ТуркменАлем 52.0Ени (TurkmenSat-1) фазога олиб чиққан.
Ракета сешанба куни соат 02:03да сунъий йўлдошни фазога олиб чиқишни бошлаган ва 32 дақиқадан сўнг белгиланган ҳудудга етиб борган.
Мазкур сунъий йўлдош қурилмаси француз Thales Alenia Space томонидан Spacebus 4000 C2 сунъий йўлдоши асосида яратилган бўлиб, умумий ҳажми 4,5 тоннани ташкил этади. Йўлдош яратувчилари унинг фазода 15 йил бўлишини айтишмоқда.
Сунъий йўлдош фазода Туркманистондан 35,7 минг км. узоқликда бўлади ва Европа, Марказий Осиё ва Африканинг бир қатор ҳудудларига телекоммуникация хабарини юборади.