Россияда GM Uzbekistan сотувлари 60 %га қисқарди

GM-Uzbekistan

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида GM Uzbekistan қўшма корхонасининг Россиядаги сотуви 59 фоизга қисқарди ва 7064 донани ташкил этди.

Апрель ойида Россия бозорида 1653 дона ўзбек автомобиллари сотилган, бу 2014 йилнинг апрелига нисбатан 63 фоизга камдир.

Ўтган йилнинг январь-апрель ойларида GM Uzbekistan корхонасининг Россия бозоридаги улуши 2,1 фоизни ташкил этган эди, жорий йилда эса бу кўрсаткич 1,4 фоизга тушиб қолди. 2015 йилнинг илк тўрт ойи якунларига кўра, GM Uzbekistan Россияда автомобиль сотиш бўйича 21-ўринни эгаллади.

Умуман, апрелда Россия бўйича 94070 дона автомобиль сотилган, бу 2014 йилнинг апрелига нисбатан 41,5 фоизга кам дегани.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда сўнгги 40 йилда 375 миллионта янги иш ўрни очилган

Хитойда ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати юритила бошланган 1978 йилдан бери 375 миллиондан зиёд янги иш ўрни очилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги мамлакат давлат статистика ...

Ақшнинг давлат қарзи 30 триллион доллардан ошди

Январь ойи охирига келиб АҚШнинг умумий давлат қарзи 30 триллион доллардан ошди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги ҳисоботида айтилади. 2020-йилнинг январида эълон қилинган ...

Ўзбекистон аҳолисининг 62 фоизи 1,90 долларга кун кечиради

"Togri.uz" сайтининг ёзишича, Африка давлатлари қаторида Ўзбекистоннинг 62 фоиз аҳолиси қарийб 2 долларга кун кечириши таъкидланмоқда. Жаҳон банки тайёрлаган докладга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400