АҚШ элчихонаси Андижоннинг 10 йиллигига боғлиқ баёнот тарқатди

andijan-2005Бугун АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Андижон воқеаларининг ўн йиллиги муносабати билан баёнот тарқатди.

2005 йил 13 майда Андижонда юз берган воқеаларнинг ўн йилиги муносабати билан Америка Қўшма Штатлари ўша воқеалар туфайли ҳалок бўлган ёки жабр чекканларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Биз Ўзбекистон билан кўплаб муштарак мақсадларга эгамиз ҳамда жавобгарлик, ярашув, демократик ислоҳотлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишни рағбатлантиришга содиқ қоламиз. Қўшма Штатлар Ўзбекистонни инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ва халқаро мажбуриятларини тўлиқ бажаришга чақиришда давом этмоқда”, – дейилади баёнотда.

Халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистон ҳукуматини 2005 йилнинг 13 май куни Андижонда тинч намойишчиларга нисбатан қурол қўллаганликда айблаб келади. Расмий маълумотларга кўра, ўша куни Андижон воқеаларида 187 киши ҳалок бўлган ва ўлганларнинг кўпчилиги қуролли шахслар бўлган. Ўзбек ҳукумати ушбу воқеалар бўйича халқаро мустақил текширув ўтказилишини рад этиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сиёсий тил тараққиёти ҳақида

Тил мавзуси бир кўтарилиши, бир муддатдан сўнг унга бўлган қизиқиш яна сўниб қолишига кўп марта гувоҳ бўлганмиз. Бу сафар тил ҳақиқатан долзарблик касб этди шекилли, ...

Ўзбекистонда электр энергияси таъминоти тўлиқ тиклангани ва газ таъминоти тўлиқ тикланмагани айтилмоқда

Ўзбекистонда 27 январь куни соат 16:00 ҳолатига кўра, республикадаги барча ҳудудларда электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди. ...

Бирдамлик халқ демократик ҳаракатининг баёноти

2018 йил  2 апрель Мухолифатдаги Бирдамлик Халқ Демократик ҳаракати ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг мухолифатга қарши билдирган танқидий муносабатини қоралайди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400