15 май куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсманни сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ушбу лавозимга Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Улуғбек Муҳаммадиев сайланди.
У. Муҳаммадиев 1971 йили Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида туғилган. 1993 йил Тошкент Давлат университетини тамомлаган. Сиёсий фанлар номзоди. “Миллий тикланиш” партияси фракцияси аъзоси.
1995 йилдан бери Омбусдман сифатида Сайёра Рашидова фаолият кўрсатиб келаётган эди. 71 ёшли С. Рашидова Ўзбекистоннинг совет давридаги раҳбариларидан бири – Шароф Рашидовнинг қизидир.