АҚШ конгрессменлари Ўзбекистон ҳукуматини адолатга чақирмоқда

zhumatov-andijan

Конгресс аъзоси сифатида инсон ҳуқуқлари тарғиботини устувор вазифа сифатида кўрган Том Лантос номига қўйилган махсус комиссия Ўзбекистон аҳлига Андижон фожиасининг 10 йиллиги билан ҳамдардлик билдириб, республика ҳукуматини эркинликларни эъзозлашга ундамоқда.

Ўша машъум кунда ҳукумат кучлари томонидан юзлаб бегуноҳ инсонлар отиб ўлдирилган ва давлат бунинг учун жавобгарликни ўз бўйнига олмай келади, дея танқид қилади Лантос комиссияси.

Демократ қонунчи Жеймс Макговерн ва республикачи қонунчи Жозеф Питтс раислик қиладиган бу орган назарида ҳалок бўлганлар коррупция, репрессия, қашшоқлик ва адолатсизликдан нолиб кўчага чиққан оддий фуқаролар бўлган. Ўзбекистон ҳукумати бу воқеа мустақил равишда текширилиши учун имконият яратиб бериши керак, дейди Америка қонунчилари.

Комиссия Ўзбекистонни қийноқлар, ҳуқуқбузарлик кенг тарқалган ва сўз эркинлиги бағоят чекланган жамият деб ҳисоблайди. “Ўзбекистон ҳукумати қийноқларни дарҳол бас қилиб, сиёсий маҳбусларни озод этиб, фуқаро жамияти ва мустақил матбуотга йўл бериши керак”, – дейилади Вашингтонда эълон қилинган баёнотда.

“Халқаро ҳамжамиятдан Андижон қирғинини ёдга олиб, ҳукуматдан ҳақиқий ислоҳотлар томон қадам ташлашни сўраймиз, токи Андижонда бўлгани каби фожиалар такрорланмасин”.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарёда сел сув омбори қурилади

“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди, деб ...

Ибрагим жунусов қирғизистоннинг ўзбекистондаги элчиси бўлиши мумкин

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси ҳизматига Ибрагим Жунусовнинг номзодлиги кўрсатилмоқда. Унинг номзодини Жўғорқу Кенешнинг Халқаро алоқалар, ҳавсизлик ва мудофа ...

“мирзиёевнинг чарчашини ва яна ҳаммаси эскича бўлишини кутаётганлар бор…”

Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримов давридан фарқли равишда Шавкат Мирзиёевнинг туғилган куни билан йўлланган табриклар яширилмади. Бугун Ўзбекистон президенти 61 ...