Ўртача ойлик маоши бўйича рейтинг: Ўзбекистон нечанчи ўринда?

Нигина Ҳакимова

Энг қуйи поғонадан эса Тожикистон ўрин олди. Бу ерда ўртача ойлик маоши 120 долларни ташкил этар экан.

Собиқ иттифоқ мамлакатлари бугунги кунда қанча маош олишлари бўйича рейтинг тузилди. Қизиғи шундаки, собиқ СССР мамлакатлари таркибига кирган давлатлардаги ўртача ойлик маошининг энг юқори ва энг кам миқдори 10 баробарга фарқ қилади.

Рейтингга кўра, энг юқори кўрсаткич бўйича Собиқ СССР мамлакатлари орасида Эстония давлати етакчилик қилмоқда. Эстонияда ўртача ойлик маоши 1 313 доллар.

Иккинчи ва учинчи ўринлардан Латвия ва Литва. Латвияда ўртача ойлик маоши 1009 доллар, Литвада эса 903 доллар.

Энг бой минтақа хисобланган Россия тўртинчи ўринни эгаллади. Ўртача ойлик маоши бу ерда 657 долларни ташкил этади.

Қозоғистонда эса бу кўрсаткич 432 долларга, Грузияда 413 долларга тенг.

Белорусия рейтингнинг еттинчи поғонасини забт этди. Бу ерда ўртача ойлик иш ҳақи 402 доллар. Бу дегани эстонияликлар каби ойликка эга бўлиш учун беларуслар 3 баробар кўпроқ ишлашлари керак.

Шунингдек, ўртача ойлик маошлари Арманистонда 397 доллар, Озарбайжонда 299 доллар, Молдовада 288 доллар, Қирғизистонда 204 доллар, Туркманистонда 198 доллар, Ўзбекистонда эса 177 долларни ташкил этади.

Энг қуйи поғонадан эса Тожикистон ўрин олди. Бу ерда ўртача ойлик маоши 120 долларни ташкил этар экан.

http://qalampir.uz/news/ortacha-oylik-maoshi-boyicha-reyting-ozbekiston-nechanchi-orinda-10131
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда янги автомашина сотиб олганлар 3% ли йиғимни тўламайдиган бўлди

UzAuto Motors Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб ...

“конвертация очилса¸ бир доллар 10 минг сўмга сакраши мумкин”

  Август ойидан бошлаб қора бозорда арзонлай бошлаган АҚШ доллари нархи 14 август куни 7500 сўмга тушди. Айни шу куни мамлакат тижорат банклари юридик шахсларга ...

Ўзбекистонда балиқ овлаш қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори кескин оширилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва ...