Путин президент сайловида иштирок этишини ноябрда эълон қилади

Владимир Путиннинг президент компанияси стратегияси лойиҳалаштирилди. Бу икки босқичдан иборат. Бу ҳақида Кремль ахборот маркази “Коммерсантъ” нашрига хабар берган.

Лойиҳанинг биринчи босқичи жорий йилнинг ноябрь ойига режалаштирилган. Унда Владимир Путин расмий турда сайловда иштирок этиши ёки иштирок этмаслиги тўғрисида баёнот беради.

Манбада келтирилишича, бу “фуқаролик жамияти билан учрашувлар жараёнида, халқ ундан сайловда қайта иштирок этишини сўрайди.

Куз фаслида Россия президенти режалаштирилган бир неча халқаро тадбирларда иштирок этади.

Кремль 30 ктябрда сиёсий қатоғонлик қурбонларини хотирлаш кунига бағишланган ёдгорлик очишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бундан ташқари, Россия 4 ноябрда халқ бирлиги кунини ва 7 ноябрдаинқилобнинг 100 йиллигини нишонлайди.

Иккинчи босқич жуда қисқа муддат ичида қонуний турда Путин сайловга ўз номзодини тавсия қилиш учун сайловчилар имзосини тўплайди.

Кремль минтақалардаги ҳукуматга2018 йилда бўлиб ўтадиган Президент сайловида путиннинг ишончли вакиллари бўла оладиган одамлар рўйхатини тўплашни буюрган.

Рўйхатга янги номлар ва ёшлар киритилади дейди манбада.

Россияда президент сайлови 2018 йил 18 мартда бўлиб ўтади.

Владимир Путин шу кунгача сайловда иштирок этиш ёки этмаслигини расмий турда эълон қилмаган.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эҳтиёжмандлар четда қолиб, “пахтакор”лар ерли бўлди

Ўтган йиллар давомида Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қишлоқ аҳолисини ер билан таъминлаш ишларида қатор кўзбўямачиликлар, юлғичликлар, сансоларликлар, ер масаласи бўйича ...

Қашқадарёнинг интернети йўқ қишлоқлари онлайн билимни қандай олишади?

Қашқадарё вилояти касби тумани қўрахўжа қишлоғида интернет алоқаси йўқ ўқувчи ёшлар онлайн дарслар бошланса қандай ўқишади? Бу жуда қизиқ! Мамлакатимизда телекоммуникация ...

Узум сайли кўпчиликнинг кўнглига сиғмаяпти

Айтишларича, Навоий шаҳрида “Узум сайли” ташкил этилибди. Ташкилотчилар уни келгусида анъанавий ўтказиш ниятида эмиш. Бундай тадбирлар бўлгани яхши. Лекин, биринчи навбатда, ...