Тожикистонда двигатель ишдан чиққач, самолёт фавқулодда қўнди

“Точик Эйр” авиакомпаниясининг Хорогдан Душанбега бораётган АН-28 самолёти бир неча дақиқа парвоз қилгандан сўнг Тоғли Бадахшон муxтор вилоятининг маъмурий марказига қайтишга мажбур бўлди, деб хабар қилди Тоғли Бадахшон автоном ҳукумати раисининг матбуот котиби Нилуфар Аслоншоева.

Дастлабки фаразга кўра, самолёт двигателларининг бири ишдан чиққан. Нилуфар Аслоншоеванинг сўзларига кўра, йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган. 25 нафар йўловчининг ҳаммаси кейинроқ МИ-8 вертолёти билан пойтахтга жўнатилди, деб хабар қилади у, Хорог шаҳар аэропортининг бошлиғи Шуҳрат Мақсудшоевга ҳавола қилган ҳолда.

Хорогга Душанбедан мутахассислар етиб келди. Улар “Точик Эйр” авиапаркидаги ягона АН-28 самолётини таъмирлайди. Ушбу самолёт шунгача Душанбе-Хорог-Душанбе йўналиши бўйича кунига икки марта парвоз қиларди.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланувчилар самолёт учиши билан двигателлардан бири ишдан чиққани, лекин учувчилар фожианинг олдини олгани ҳақида хабар қилишди.

2015 йилда Skytraxконсалтинг ташкилоти «Точик Эйр»ни дунёдаги 23 та энг ёмон авиакомпаниялар рўйхатига киритган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саратов областида ғалтак машина ўзбекистон фуқаросини босиб кетди

Саратов области Вольский туманида юз берган бахтсиз ҳодиса оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароси жонлантириш бўлимига олиб кетилди. Бу ҳақда Кун.Уз нашри Россия маҳаллий ...

Ўзбекистонда “muslim тv” интернет телеканали иш бошлади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан муборак Рамазон ойида "Muslim ТV" интернет телеканали йўлга қўйилди. Бу ҳақда диний идора матбуот хизмати хабар берди. (more…)

Душанбеда талаба қиз ўз ихтиёрисиз тўйга норозилик сифатида жонига қасд қилди

Ўтган дам олиш кунларида Тожикистон миллий университети биология факультетининг II курс талабаси бўлган қиз - Зокирамоҳ Холбоева 4 қават деразасидан ўзини ташлаб, жонига қасд ...