Ички ишлар органларида ҳалигача иллатлар авжида

2017 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳар Миробод тумани Ички ишлар бӯлимининг паспорт бӯлимига 4 кунлик оворагарчиликлардан кейин Ӯзбекистон Республикаси фуқаролиги бӯлмаган шахснинг хорижга чиқиш ҳужжати – биометрик паспорт ва ОВиР – стикер олиш учун ҳужжатларимни топширдим. Биринчи куни биометрик паспорт ва ОВиР – стикер олиш учун ҳужжатлар тӯплаш ишлари билан шуғулландим.

Туман ИИБ атрофида фаолият юритаётган хизмат кӯрсатиш бюроси ҳамда паспорт бӯлимининг чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бӯлмаган шахслар билан ишлаш бӯлими ходимлари бунинг учун қандай ҳужжатлар кераклигини билмагач, бӯлим бошлиғи майор Олим Содиқов қабулига кириб керакли ҳужжатлар тизимини олиб чиқдим.

Бошлиқ берган рӯйхат асосида хизмат кӯрсатиш бюросида янги  биометрик паспорт учун ариза ҳамда хорижга чиқиш учун Анкета-Аризаларни тӯлдиртириб, уларга расмларимни ёпиштириб, муддати тугаётган биометрик паспортимнинг бошлиқ айтган бетларини ҳамда асосий ҳужжатимиз саналмиш Фуқаролиги йӯқ шахснинг Ӯзбекистонда яшаш гувоҳномасини икки нусхада кӯпайтириб, Анкета-Аризани ӯзим яшайдиган маҳалла қӯмитаси раисасига тасдиқлаттириб бориб бӯлим инспекторининг қӯлига тутқаздим.

Шундан кейин бунгача қандай ҳужжат кераклигини билмаган, шунинг учун бошлиқдан сӯрашимни маслаҳат қилиб, унинг қабулига юборган бӯлим инспектори, милиция кичик сержанти тӯплаган ҳужжатларимдан камчиликлар топишни бошлади.

Туғилганлигим тӯғрисидаги гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги тӯғрисидаги гувоҳномалар нусхасини ҳамда виза ва биометрик паспорт учун тӯлов квитанцияларни талаб қилди. Ушбу ҳужжатлар ёнимда йӯқлиги учун ишим табиийки, эртанги кунга қолди. Эртаси куни инспектор томонидан топилган  камчиликларни тӯғрилаб яна паспорт бӯлимига бордим.

Шу куни жаноб инспекторни мендан бошқа яна сон-саноқсиз одамлар нақ 2 соат кутишга мажбур бӯлдик. Орадан 2 соат вақт ӯтгач нари борса энди 25 ёшга тӯлган, иш фаолиятини эндигина бошлаган инспектор иш столига келиб ӯтирди.

Ақалли кичик лейтенант унвонига ҳам эга бӯлмаган, эҳтимол таниш-билишларини ишга аралаштириш орқали ишга жойлашган, балки юқоридагиларга яхшигина пора узатиш эвазига ишли бӯлиб қолган қандайдир бир милициянинг, улар тили билан айтганда “кийинишидан вилоятликларга ӯхшаш” “мижозлари”ни менсимай муомала қилиши, ӯзини сал кам ички ишлар вазиридай тутиши уни кутган каттаю кичикнинг ғазабини бирдай жунбушга келтирди…

Навбатим келганда ҳужжатларимни “жаноб” инспекторнинг қӯлига  тутқаздим. У бу сафар бир кун олдин ӯзи пайқамай қолган  камчиликларни топди. Муддати тугаётган биометрик паспортимнинг биринчи бетини ксеронусхадан ӯтказишимни буюрди.

Милиция билан шифокорга ишинг тушмасин, деган ақиданинг нечоғли тӯғрилигига иқророна ҳолда “вазирча”нинг топшириғини бажардим. Топшириғини сидқидилдан бажарганимдан руҳланган вазирча энди қӯлимга 13 та саволни ӯз ичига олган, юқорида  айтганим Анкета-Аризага айнан ӯхшаш қандайдир Сӯровнома бланкасини тутқазди ва уни тӯлдириб жума куни келишимни айтди.

Мен Фуқаролиги бӯлмаган  шахслар учун Сӯровномани шу ернинг ӯзида тӯлдириб, яна такроран навбатга туриб миршабга топширдим. Камчилик топишга устаси фаранг Вазирча сӯровномага ҳатто парво қилмай,  “кетаверинг, камчилик бӯлса телефонда хабар берамиз,  жума куни келасиз”, дея жавоб берди.

Хатти-ҳаракатларидан таъмагирлик ҳиди анқиб турган, навбатда  турган каттаю кичикни  менсимасдан пора узатувчиларга навбатсиз  хизмат кӯрсатаётган мишиқининг ҳаракатларини  жойида фош қилишга мажбуран чоғландим. Вазирчани бошлиқнинг олдига олиб кириб, 3 кун давомида ходими билан  бӯлиб ӯтган воқеа тафсилотларини очиқладим.

Ходимининг  ярим очиқ ҳолда порахӯрликка йӯл қӯяётганини, ёш мутахассиснинг атрофидаги одамлар ҳеч нарсани  билмайди, деган қарашга эгалиги  бир куни  бошини  ейиши эҳтимоли мавжудлиги хусусида  гапиришга  мажбур бӯлдим.

Бошлиқ ходимига танбеҳ бериб, инспектор мендан талаб қилган керакмас ҳужжат нусхаларни қӯлимга  қайтариб  берди ва  унга ҳужжатларимни қабул қилиб олишини буюрди.

Бошлиқнинг жавобидан шу нарса аён бӯлдики, ҳужжатлар худди илгаридагидек такроран тегишли органларга  жӯнатиларкан,  у ердан  жавоб келгач биометрик паспорт учун расмга тушираркан. ОВиР стикери, яъни чиқиш  визаси жавоби олдингидек 6 ой эмас  3  ойгача  бӯлган муддатга  қисқартирилибди…

Ушбу мақолада  барча майда  деталларгача  кӯрсатишдан асосий мақсад ички ишлар  тизими ҳалигача  малакали мутахассисларга эҳтиёжлигини, соҳада  етарли саводга эга бӯлмаган  ходимлар  ишлаётганини, энг ачинарлиси, порахӯрлик ва қоғозбозликлар, сансоларликлар бартараф  этилмаганини  очиқлашдан  иборат.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда хотинини уриб ўлдирган ўзбекистонликнинг 3 нафар боласи онасиз қолди

Россиянинг Криуша қишлоғида яшовчи 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси 3 нафар фарзандининг онасини ўлдиришда айбланди. Ҳозирда унинг иши юзасидан суд жараёни бошланган. Бу ҳақда ...

Ҳамма ўз ишини қилса…

Минг йиллардан буён таъкидлаб келинаётган бир ҳақиқат бор: давлат, жамият равнақ топиши учун ҳар ким ўз вазифани бажармоғи керак. Агар деҳқоннинг ишини ўқитувчи, фаррошнинг ...

Ўзбекистонда мактабни олтин медаль билан битирган ўқувчиларга отмга кириш имтиҳонида имтиёз берилмайди

Бир неча кун аввал Ўзбекистонда мактаб ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар берилиши ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг айрим ...