Ўзбекистонлик Москва метросининг рельсига тушиб кетди

Москвада метронинг «Аннино» бекатида 39 ёшли ўзбекистонлик рельсга қулаб тушди, дея хабар беради РИА Новости.

Электро поезд бекатга келган12.05да эркак рельсга қулаб тушган. Буни кўриши биланоқ машинист фавқулотда тормоз берган. Шундан сўнг Москва метрополитени ички ишлар бошқармаси ходими тез ёрдамни чақирди.

Айни дамда Ўзбекистон фуқароси шифрохонада даволанмоқда. Шифокорлар бош-мия жароҳатланиши ва қўл синиши ташҳисини қўйишди.

Метронинг “кулранг” йўналишида поездлар қатнови 12.25да қайта тикланди.

Ҳуқуқ-тартибот идораларининг ходимлари ҳодиса гувоҳларининг ҳаммаси билан суҳбатлашди. Юз берган ҳодиса ҳақидаги маълумот Москва метрополитени прокуратурасига юборилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёев самарқандда 145 аëл ўз жонига қасд қилганини айтди

Президент Мирзиёев 9 ноябрь куни Самарқанд вилоят Халқ депутатлари кенгашида қилган чиқишида¸ вилоятдаги долзарб муаммолар қаторида аëллар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ...

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. бу хорижлик сайёҳлар кўз ўнгида юз берди

Бухоро деҳқон бозорида 15 яшар қиз фаррош томонидан калтакланди. Бозор маъмурияти ходимларининг билдиришича, ушбу ҳолат сотувчиларнинг маҳсулотларни ўзига белгиланган савдо ...

Тадқиқот: ёшларнинг 40 фоизидан кўпроғи қозоғистондан кетишни истайди

Қозоғистон ёшларининг 40,4 фоизи бошқа мамлакатларга чиқиб кетишни хоҳлайди, дея 29 ноябрь куни Остонада баёнот беришди “Қозоғистон ёшлари-2017” деб номланган ҳисобот учун ...