Қирғизистон Қозоғистоннинг 100 миллион долларлик ёрдамидан расман воз кечди

Ҳукумат Қозоғистон томонидан 100 миллион долларлик ёрдам тўғрисидаги Битимни денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини парламентга юборди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Дуйшенбек Зилалиев маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, қирғиз томони эндиликда бу ёрдамга муҳтож эмас.

«Биз бу маблағларга “йўқ” дейишга қарор қилдик. Бошқача айтганда, бизнинг эндиликда унга эҳтиёжимиз қолмади. Биз бюджет ёки хазинадан ташқаридан молия манбаларини қидирамиз. Айни дамда ЕОИИ талабларига жавоб берадиган 14та лаборатория қурилишининг катта қисми тугалланди. Қурилишларга маблағларни бизнинг ўзимиз берамиз. Йил охирига қадар улардан кўпчилигининг қурилиши якунланади», – деди бош вазир ўринбосари.

Хабарларга кўра, Қозоғистон билан эришилган Битимни денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси парламентга иқтисод вазири Артем Новиков томонидан тақдим қилинади. Ҳужжат навбатдан ташқари кўриб чиқилади.

Қозоғистон томонидан Қирғизистонга 100 миллион доллар бериш тўғрисидаги Битим ўтган йили Евросиё Иқтисодий Олий Кенгашининг Санкт-Петербургда бўлиб ўтган мажлисида имзоланган эди. Ёрдам борасидаги келишувга анча олдин эришилган бўлишига қарамай битимни имзолаш чўзилиб кетган эди.

Биринчи транш 41 млн доллар бўлиб, бу маблағлар божхона, транспорт инфратузилмалари, ахборот айирбошлаш, ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, санитар-эпидемиология назорати, фитосанитар ва ветаринария чораларини яхшилашга йўналтирилиши режалаштирилган эди.

Қозоғистон ТИВнинг маълум қилишича, қирғиз томонидан бу борада расмий маълумот келиб тушмади ва мазкур масала 18 октябрь куни икки мамлакат ҳукумат раҳбарларининг музокараларида муҳокама қилинмади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт қорақалпоғистондаги хунрезликни мустақил тергов қилишга чақирди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Қорақалпоғистондаги норозилик намойишлари чоғида камида 18 киши ҳалок бўлганини мустақил тергов қилишга чақирди. ...

Туркманистон шимолида диндорлар сўроқ қилинмоқда ва соқолларини олиб ташлашга мажбурланмоқда

Дашўғуз хавфсизлик хизмати ходимлари диндорларни сўроқ қилмоқда ва улардан ибодатлар – намоз ўқишлари тўхтатилишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда “Озодлик” радиосининг Дашўғуздаги ...

Ўзбек аёли паранжини қандай ташлади?

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари Ўрта Осиё минтақаси аёллари тақдирида туб бурилиш ясади. Уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий фаоллиги, жамиятдаги ўрни, ижтимоий хулқ-атвори тубдан ...