Тожикистонда алимент тўламовчиларга жавобгарлик кучайтирилди

Тожикистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг қашшоғи деб саналсада, аслида халқнинг топиш-тутуши ёмон эмас. Жамият орасида ўртаҳол яшовчилар тобора кўпайиб бормоқда. Қашшоқлар 8 миллионли аҳолининг ўртача 25-30 фоизини ташкил этади. Бу – расмий маълумот, аслида кўрсаткич бир мунча ортиқроқдир.

Мамлакатда ўртача маош 800 сомон атрофида деб кўрилсада, аслида турли ташкилотларда ишловилар қўлига ҳар ой ундан озроқ иш ҳаки олади. Масалан, бюджет корхоналарида  200-300 сомон иш ҳақи оладиганлар анчагина. Янги ишга олинган олий маълумотли ўқитувчининг маоши ҳам 800 сомон атрофида. 800 сомон тожик пули эса 90 долларга тўғри келади.

Мамлакатда иш ҳақининг бу даражаси жамият турмуш тарзини белгилаши аниқдир. Бундай кўрсаткилар албатта ўз-ўзидан оила ва рўзғор яшаш ҳолатига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

Тожикистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғроғини ёшлар ташкил этади, табиийки,  янги оилалар ҳам  ҳар йили кўпайиб бормоқда. Оилаларда эса ажралиш, афсуски, ортиб бормоқда. Орада юзлаб гўдаклар ярим етим, оналар эса боқувчисиз қолади.

72 ёшли онахон умри давомида 3 ўғлига 6 марта келин туширган, фақат тўнғич ўғлигина аввалги оиласи билан сокин яшайди, қолган икки ўғли икки, ҳатто уч мартадан уйланган.

Онахоннинг 6 невараси эса келинлари билан кетиб қолган. Россияда меҳнат муҳожирлигида бўлган ўртанча ўгли икки боласи учун онасиникида яшаётган собиқ хотинига ҳар ойи 250-300 сомондан пул жўнатиб туради. Онахоннинг айтишича, суд ажрими ҳар бола учун алимент  ҳақини 120 сомондан белгилаган бўлсада, ўғли болажон ва оталик вазифасини кўнгилдан бажаради.

Аммо ноқобил чиққан кенжа ўғли ҳақида бундай деб бўлмайди. Биринчи хотини З.дан орттирган икки ўғли ва кичик қизига ноқобил ота ҳар ой алимент тўлашга қодир эмас, кекса онахон ўзидан орттирганлари ҳисобидан у келинига ойига нари борса 100 сомон атрофида пул бериб туради, бу ҳам ҳар ой эмас. Кенжасининг иккинчи хотинидан бир қизалоғи бор, унга умуман жавобгарлик йўқ, онаси боласини бувисига қолдириб, Россияга кетган.

Онахоннинг учинчи марта уйланган кенжаси ҳозир ўз ҳовлисида янги хотини билан яшайди, бу оиласидан икки фарзанд орттирган. Бундай оилалар Тожикистонда кўплаб учрайди, ягона эмас.

Тожикистон юстиция вазири Рустам Шоҳмуроднинг билдиришича, бугунги кунда мамлакат суд ижрочилари қўлида балоғатга етмаган фарзандларга алимент тўламаётганларнинг 65 мингдан ортиқ ишлари тўпланиб қолган.

Бу рақам республикада ёш ва ажратилган оила нақадар аҳволдалигини кўрсатади. Бу фақат суд маҳкамалари кўрган ишларгагина тааълуқли, суддан ташқари ҳолатлар ҳам бор ва улар анчагина.

Бу аҳволни республика ҳукумати яхши англаб етиб, ажратилган оилалардаги молиявий муаммоларни қонуний ҳал этиш чорасини кўрди.

Тожикистон вакиллар Мажлиси (қўйи палата) алимент тўламаслик борасидаги жавобгарлик республика жиноят кодексига янги ўзгартиришлар киритди.

Қабул қилинган ўзгаришларга мувофиқ эндиликда ёш болалари ва ё қаровсиз қолган ота-оналарига бефарқ колувчилар қаттиқроқ жавобгарликка тортилиши мумкин.

Эндиликда ёш болалари ва қаровсиз ота-оналарига 3 ой давомида кўмак кўрсатмаганлар муттаҳам алиментчи деб кўрилади.

Бундай ишларни иш фаолиятида бир неча бор кўрган адвокат Омон Халилов айтадики, ажралиб кетган ёш оилалардаги гўдакларнинг қарийиб 70 фоизи ҳар доим тўйиб овкатланмайди.

– Жуда кўп ҳолларда ёш оталар на болалари ва на собиқ хотинига молиявий ёрдам бермайди. Иш фаолиятимда касалманд хотинини ёш болалари билан ташлаб кетганларни учратганман, топиш-тутуши дуппа-дуруст бўлсада, алимент ҳақида маҳаллий суд чиқарган ҳукмни ижро этишмайди. Мана энди, алимент тўламаётган ёки ўзининг қаровсиз ота-оналарига уч ой давомида кўмак кўрсатмаётган одамлар қаттиқ жавобгарликка тортилади ва уларга қидирув эълон қилинади,-дейди адвокат.

Қаровсиз муҳтож ота-оналарига бефарқлар ҳақида нима дейиш мумкин деган саволга адвокат, бундай ҳолатлар бор, аммо менда учрамаган, бир нима дея олмайман деб жавоб қилади.

Ҳозир ўзгартиришлар киритилгандан сўнг, Тожикистон жиноят кодексига кўра, балоғатга етмаган фарзандларига вақтида молиявий ёрдам кўрсатмаган шахслар 120 соатдан 180 соатгача мажбурий ишларга маҳкум қилиниши, ёки, икки йилгача ахлоқ тузатиш ва ё шунча муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинишлари мумкин.

Меҳнатга лаёқатсиз ва ё муҳтож ота-оналарига моддий ё молиявий ёрдам кўрсатмаётганлар ҳам худди юқорида кўрсатилган тахлитда жавобгарликка тортиладилар.

Муаллиф: Латиф Жабборов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда лаҳм гўшти 42-45 минг сўм, суякли гўшт эса 30-35 минг сўм

Ўзбекистонда кейинги пайтларда нарх-навонинг кескин тарзда ошиши тўхтамаяпти. Мамлакат пойтахтида инсон учун энг зарур саналадиган озуқа маҳсулотлари - гўшт, ёғ, ун, ва сут ...

Покистонда рамазон ойи арафасида озиқ-овқат нархи қимматлади

Рамазон арафасида хурмо нархи ўтган йилга нисбатан 25 фоизга ошган. Бунинг сабаби ушбу маҳсулотга бўлган талаб ошган. Энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари – ун, шакар ва ...

Ўзбекистон аҳолиси доллар курси ўсишини кутмоқда

Марказий банк томонидан сўровда иштирок этганларнинг катта қисми фикрича, Ўзбекистонда декабрь ойининг охирига келиб доллар курси 8289 - 8310 сўмлик кўрсаткичда бўлади. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400