Жээнбеков ўз ваъдасида туриб, Атамбоевни Қирғизистон қаҳрамони унвони билан тақдирлади

Алмазбек Атамбоевга Қирғизистон Республикаси Қаҳрамони унвони берилди, деб ёзади KNews президент матбуот хизматига таяниб.

Сооронбай Жээнбековнинг фармонига кўра, халқ олдидаги хизматлари, Қирғизистон давлат мустақиллигини мустаҳкамлашга, халқ бирлигига, мамлакатдаги тинчлик ва тотувликка қўшган ҳиссаси, шунингдек, кўрсатган сиёсий иродаси ва жасорати учун Алмазбек Атамбоевга олий даражали «Қирғизистон Республикасининг Қаҳрамони» ордени «Оқ шунқор» махсус кўкрак белгиси билан бирга берилди.

Эслатиб ўтамиз, инаугурация куни Қирғизистоннинг янги президенти Сооронбай Жээнбеков ўзидан аввалги президент — Алмазбек Атамбоевни республика қаҳрамони унвони билан тақдирлашга ваъда берган ва бу унинг давлат раҳбари лавозимидаги биринчи фармони бўлишини айтган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шарофиддин лутфуллаев загребда олтин медалга сазовор бўлди

Бугун Хорватиянинг Загреб шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи нуфузли турнир старт олди. Унда 13 нафар полвонимиз ўз омадини синаб кўришади, деб «ЎзА» хабар ...

Ўзбекистонда авторақамлар – порасиз бериладиган бўлди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси – regulation.uz сайтига автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги механизмини белгилаб берувчи ...

Ўзбек ҳокимларига янги ўринбосар лавозимлари жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори (ПҚ–4332, 23.05.2019 йил) ...