Москвада ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди

Москвада асли ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди.  Маълум бўлишича, 32 ёшли Дилфуза исмли аёл Сирожиддин исмли йигит билан Ўзбекистонда учраша бошлаган. Олти йил муқаддам улар даромад қидириб Москвага кўчиб ўтган. Сирожиддин қурилишда, Дилфуза эса гипермаркетда ишлаган.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди

Москвада асли ўзбекистонлик аёл севганининг уйланганини эшитиб, ўзига ўт қўйди.  Маълум бўлишича, 32 ёшли Дилфуза исмли аёл Сирожиддин исмли йигит билан Ўзбекистонда учраша бошлаган. Олти йил муқаддам улар даромад қидириб Москвага кўчиб ўтган. Сирожиддин қурилишда, Дилфуза эса гипермаркетда ишлаган.

Бир йил муқаддам жуфтлик жанжаллашиб қолган, аёл етти ёшли боласи билан уйига кетиб қолган. Орадан икки ой ўтиб, эркак Подольскда истиқомат қилувчи Наталья исмли болали аёлга уйланган.

Бир ой ўтиб Дилфуза бу ҳақда эшитган ва қайтиб келиб, у билан ярашишга уринган.

Дастлабки суҳбат тинчлик билан тугаганига қарамай, кейинроқ можаро яна авж олган. Шунда аёл устидан бензин қўйиб, ўзини ёқиб юборган.

Қўшнилар шу заҳоти тиббиёт ходимларини чақирган. Дилфуза ва унга ёрдам беришга уринган Сирожиддин куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Аёл танасининг 80 фоизи куйган бўлиб, айни пайтда у сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Термизлик фуқаро 1,5 миллион сўм қарзи борлиги учун москвага учиб кета олмади

Термиз шаҳрида яшайдиган А.Устаев жорий йилнинг 27 март куни Қарши шаҳридан Москвага учиб кетиши керак эди. Лекин, рўйхатдан ўтиш вақтида аэропорт ходими унга солиқ ...

Туш… яъни ш. мирзиёев қабулида (4-қисм давоми)

(давоми. Боши бу ерда) -- Х.Т.: Айтмасангиз ҳам маълум. Ҳошимжоннинг сеҳрли қолпоғини сўраябсиз. -- С.И.: Уф-ф-ф. Мабодо сиз ҳам телепат эмасмисиз? -- Х.Т.: Бу ҳислатдан ...

Қуддусдаги тўқнашувларда 40 га яқин фаластинлик жароҳатланди

Қуддусда фаластинлик намойишчилар ва Исроил кучлари ўртасидаги тўқнашувда камида 42 киши жароҳатланди. Уларнинг 20 дан ортиғи шифохонага етказилганини Фаластиндаги Қизил Ярим ...