Эркак тренер Эрондаги аёллар мусобақаси майдонига кириши учун ҳижоб кийишига тўғри келди

Каббади бўйича Осиё чемпионати ўйинлари давомида, Таиланд аёллар командасининг тренери залга кириши ва ўз командаси ўйинларини кузатиб бориши учун, ҳижоб кийиб олишига тўғри келди. Эронда эркакларга аёллар фойдаланадиган спорт майдонларига кириш тақиқланади.

Эрон каббади федерацияси бундай «қайғули низо» учун узр сўради ва таиландлик тренернинг ҳаракатини қоралади. Федерациянинг баёнотида иштирокчилар ҳижоб қоидаси ва эркаклар учун тақиқ тўғрисида олдиндан хабардор қилингани ҳақида гапирилмоқда.

Федерация ҳужжатларни текшириш пайтида «баъзи бепарволик»ка йўл қўйилганини тан олди, лекин таиландлик тренер гўёки назоратчиларни «алдагани»ни қўшимча қилди.

Эрон федерацияси таиландлик тренер стадионга ҳижоб кийиб, яширинча ўтиб олганини тасдиқлаётган бир пайтда, бу тренер аслида, агар у залга киришни истаса, ҳижоб кийиб олиши лозимлигини айтишганини такрорлаяпти. Таиландлик тренер Сомпрач Пончу, Фард радиосига берган интервьюсида, ундан рўмол ўраб олишни сўрашганини таъкидлади, бироқ буни ким айтганини ошкор қилмади.

Аммо Эрон каббади федерациясининг раҳбари Муҳаммад Ризо Мақсудлоу қизиқ бир сюжет ўйлаб топди. У ISNA ахборот агентлигига: «Фотосуратчи таиландликка, у стадионга кириши ва фотосуратга тушиши учун, шарф берган», – деди.

«Бу беадаблик бўлиб, мақсад ўйинларни шубҳа остига қўйишдан иборат эди», – деб қўшимча қилди, у.

Каббади бўйича Осиё чемпионати 22 ноябрдан 27 ноябргача Эрон шимолидаги Горган шаҳрида бўлиб ўтди. Футбол бўйича Эрон терма жамоаси Жанубий Кореяда бўлиб ўтган ярим финалдаги мағлубиятдан сўнг, финал ўйинини ўтказиб юборди. Финал ўйинида Ҳиндистон Покистон устидан ғалаба қозонди ва чемпион бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Афғонистондаги зилзила оқибатида 900 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Пактиё вилоятида содир бўлган 6,1 магнитудали зилзила оқибатида 920 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда давлат ахборот агентликлари ҳукуматга таяниб хабар берди. ...

Россия аэропортида ўзбекистондан келтирилган сут ва гўшт маҳсулотлари ёқиб юборилди

Воронеж вилояти бўйича Россия ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) бошқармаси «Аэропорт-Воронеж» халқаро ўтказиш пунктида чегара ветеринар ...

Мьянмада роҳинжа мусулмонларнинг қатлиом қилинаётганини ёзган reuters журналистлари қамалди

Мьянма суди Reuters агентлигининг икки нафар журналистини давлат сири тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилди. 3 сентябрь куни суд 32 ёшли Ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400