“Ҳуқуқ” газетаси бош муҳаррири қамалди

Тожикистоннинг Суғд областида  чоп этиладиган “Ҳуқуқ” мустақил газетасининг Бош муҳаррири ва муассиси қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Суғд областида “Ҳуқуқ” мустақил газетаси Бош муҳаррири ва муассиси Ойбек Алиев ва унинг отаси Турсунали Алиев Тожикистон Жиноят Кодексининг бир неча моддалари бўйича айбдор деб топилди ҳамда озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарилди.

Ота-бола Алиевларга нисбатан қўйилган айблар “товламачилик” ва “тамагирлик” бўлиб, маҳаллий журналистик иттифоқларнинг маълум қилшича, уларнинг касбий, яъни журналистик фаолиятига алоқадор эмас.

Жаббор Расулов тумани суди Ойбек ва Турсунали Алиевларни “қаллоблик” ва “тамагирлик” моддалари бўйича айбдор деб топиб, 8 йилу 6 ой ва 6 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.

Аммо 70 ёшли Турсунали Алиевнинг ёши ўтиб қолганлигини ҳисобга олиб, 2 йил шартли жазони ўташ шарти билан  суд залидан озодликка чиқарди. Суднинг мазкур ҳукми 1-декабр куни эълон қилинди.

Ноҳия судидан маълум қилишларича, ота-бола Алиевлар ноқонуний йўллар билан ўнлаб кишининг мол-мулкини ўзлаштиришда айбланган.  Уларнинг жинояти рад этиб бўлмас далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари билан асосланган.

Бу Шимолий Тожикистонда иккинчи шундай ҳодиса. 2013 йил Суғд областида 57 ёшли журналист Муҳаммадюсуф Исмоилов ҳам “қаллоблик” ва “тамагирлик” моддаларида айбдор топилиб, 11 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Муаллиф: Озод Назар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зафар рўзиев президент топшириғини биринчи бўлиб бажармоқчи

Қашқадарё — Ишида жиддий камчиликка йўл қўйгани учун кейинчалик узр сўраган Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев янги ўқув йилида мактабларга боради, деб ёзади Zed News. ...

Шаҳрисабз тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

Қашқадарёда ерга эгалик қилиш ҳуқуқини олиб бериш учун 100 доллар олган ҳокимият мутасаддиси қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум ...

Мажлисда ўтирганларни қўл телефонида видеотасвирга олган хоразмлик журналист 7 суткага қамалди

Хоразмда чоп этиладиган “Хоразм ёшлари” газетаси бош муҳаррир ўринбосари Давлатназар Рўзметов 7 суткага қамалди. Turon24 манбасининг хабар беришича, унга Қўшкўпир тумани ...