Инсон ҳуқуқлари куни АҚШ давлат департаменти баёнот билан чиқди

АҚШ Давлат департаменти Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан баёнот берди. Бундан 69 йил муқаддам, 10 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларациясини қабул қилган эди.

Мазкур халқаро ҳужжат барча инсонларнинг қадр-қимматини, тенг ва ажралмас ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ёрдам бериш мақсадида қабул қилинган. Декларацияда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш – бу эркинлик, адолат ва тинчлик асоси экани таъкидланади.

АҚШ ташқи сиёсат идораси тарқатган ҳужжатда таъкидланишича, можаролардан жон сақлаш мақсадида ўзга юртларга кетишга мажбур бўлганлар, репрессив ҳукуматларга қарши курашаётганлар ёки бошқаларнинг эҳтиёжлари йўлида эксплуатация қилинаётганлар учун инсон хуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларацияси “умид маёғи” бўлиб хизмат қилади. Вашингтонда Инсон ҳуқуқлари ва демократия АҚШ ташқи сиёсатидаги устивор эканлиги таъкидланади.

Халқаро Инсон ҳуқуқлари кунини нишонлар экан, Қўшма Штатлар демократия қадриятлари ва инсон ҳуқуқлари, эркинлик ва барча инсонларнинг қадри-қиммати ҳимоясига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди. Қўшма Штатлар барча давлатларни инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларация талабларини бажаришга ва барча инсонларни тенг кўришга чақиради. Агар ҳар бир инсон ўзини тўла англаб етса, дунё хавфсиз, ҳар бир давлат эса зулмдан озод бўлади, дейилади АҚШ давлат департаменти баёнотида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда бир вақтнинг ўзида 6та уй ёнғин ичида қолди

Бугун, 18 март куни Тошкентда бир йўла олтита хонадон ёниб кетди. Бу ҳақда Бу ҳақда Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасига таяниб ”Халқ сўзи” нашри маълум қилди. Унда қайд ...

Қирғизистонда isuzu​ ва ravon​ моделлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда (аудио)

2018 йилдан бошлаб Қирғизистондаги 4та шаҳарда Ravon автомобиллари ва Isuzu автобуси ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Заводлар Қирғизистоннинг Бишкек, Ўш ва Қора-Болта ...

Тўра боболов сурхондарё вилоятига ҳоким бўлди 

2019 йил 1 май куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди, деб хабар бермоқда«ЎзА». ...