Тошкент милицияси мустақил журналист Сид Янишевни 6 соат давомида сўроққа тутди

12 декабрь Тошкентда милиция ходимлари “Настоящее время” билан ҳамкорлик қилаётган мустақил журналист, Сид Янишевни ҳибсга олди. Уни Тошкент шаҳридаги 61-милиция таянч пунктида деярли 6 соат давомида ушлаб туриб, у қилган барча фото ва видеоматериалларини ўчириб юбориб, сўнг қўйиб юборишди.

Махаллий ОАВларга кўра, Янишев Тошкент Сити лойиҳаси доирасида бузиб ташланаётган уйлар яшовчилари билан суҳбатлашаётган пайтида қўлга олинган. Бу ҳудуд аҳолисига, хусусан Ўзбекистон кўчасида истиқомат қилаётганларга, расмийлар уларни иҳтиёрий равишда ўз уйларини ўн кун ичида тарк этмаса, мажбуран кўчирилиш билан таҳдид қилган.

Янишев “Настоящее время” мухбирига маҳаллий одамлар билан интервью қилгани ва уларнинг ҳикояларини диктофонга ёзгани, шунингдек бир неча фотосуратлар қилганини айтди. Бироқ икки нафар милиция ходими уни олдига келиб, унинг бунга ҳаққи йўқлигини айтишди ва Ўзбекистонда “мустақил журналист” тушунчасини йўқлигини тушунтириб, жуналистика фаолиятини юрғизиш учун бирон бир ОАВ томонидан аккредитация керак эканлигини таъкидлаб ўтишди.

“Мен журналист сифатида ўз вазифамни бажарганман ва ноқонуний иш қилмаганман”, – деди Янишев телефон орқали бўлган суҳбатда.

Сид Янишев, телеканал учун Ўзбекистондаги ҳақиқий ҳаётни акс этган бир нечта сюжет тайёрлаган. Масалан, долларни қандай сотиб олиш мумкинлиги ҳақида.

Ўзбекистонда милиция аккредитацияси йўқ журналистларга, ҳатто одий сайёҳларга Тошкент кўчаларидан фотосуратлар ва видео олишни тақиқлаб келган. Бироқ Янишев, бунга қарамай, фотосуратлар ва бир неча видеороликлар тайёрлашга муваффақ бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватловчи ва россиянинг босқинчилик ҳаракатларини қораловчи бмт бош ассамблеяси резолюцияси қабул қилинишига қарши овоз берди

Сўнгги йилларда Россиянинг бошига тушган кўплаб кўргиликлар, хусусан, санкцияларнинг асосий сабабчиси — Украинанинг таркибий қисми ҳисобланган Қримнинг босиб (қўшиб) олиниши, ...

Ҳиндистонда азон овозига қарши қарор чиқди

Ҳиндистоннинг Махараштра штатидаги масжидларда азон овози ўчирилди. Минтақадаги 900 дан ортиқ масжидда ҳиндуларнинг норозилигидан сўнг азон овозини пасайтиришга қарор қилди. ...

Депутат прописка ҳақида: “бу масала шундай қолмайди, ўзгариш бўлади. узоқ кутмайсизлар“

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» нашри хабар ...