Шу йилнинг апрел ойида Санкт-Петербургда метродаги портлашни уюштирганликда айбланаётган ўшлик ака-ука Аброр ва Акромнинг отаси Аҳрор Азимов Москвада полиция томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда Аҳрор Азимовнинг ўғли – Билол Азимов хабар қилди.
Унга кўра, отасини Москва шаҳар полицияси қўлга олди. Қўлга олиниш сабаблари ҳозирча номаълум. Билол Азимовнинг фикрича, отасининг ушланишига сабаб унинг журналистлар билан ўғилларининг айбсизлиги ва уларни ФХХ ходимлари ноқонуний ҳибсга олганлиги ҳақида суҳбатлашгани бўлиши керак.
Полицияда Аҳрол Азимовнинг қўлга олиниши сабабини айтишдан бош тортишган.
Санкт-Петербургдаги теракт 2017 йилнинг 3 апрелида рўй берган. Портлаш 15 кишининг ҳаётига зомин бўлган, 50 га яқин киши жабрланган. Ушбу террорчилик ҳужум учун ҳеч бир террорчи ташкилот жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Тергов портлаш вақтида ҳалок бўлган ва асли қирғизистонлик бўлиб, Россия фуқароси Акбаржон Жалиловни теракт ижрочиси деб ҳисоблайди. Бироқ портлашни ташкил этишда гумон қилиниб, ака-ука Акбар ва Аброр Азимовлар қўлга олинди. Россия фуқаролиги олишган қирғизистонлик ака-укалар бу айбловларни инкор этмояда.
Ҳибсга олинган Аброр Азимов 2017 йилнинг июлида ФХХнинг “махфий қамоқхонаси” ҳақида айтиб, у ерда қийноққа солинганини гапириб берган. Шу муносабат билан унинг адвокати Ольга Динзе Россия Бош прокуратурасига ариза билан мурожаат қилди.