Ўзбекистонда муҳожирлар ва уларнинг оила аъзолари ОИВдан текширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекди.

Кўрилаётган чоралардан бири узоқ муддат чет элда бўлган фуқаролар билан ишлаш кўзда тутилган, дея хабар берди махаллий ОАВ.

Ҳужжатда Ўзбекистонда 2018 йилга белгиланган ОИВ тарқалишига қарши курашишга қаратилган Давлат дастури тасдиқланган. Унда ОИВ инфекцияси юқиш хавфи юқори бўлган гуруҳлар, хусусан, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари, шунингдек, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ходимлари орасида ОИВ инфекциясининг профилактикаси бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини ҳамкорликда амалга ошириш шартлигини назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган.

Шунингдек даволаш-профилактика муассасалари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда стерилизация бўлимлари ва пунктларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий аппаратлар ва асбоб-анжомлар билан тўлиқ жиҳозлаш учун зарур маблағ ажратилишини назарда тутилган.

ОИВ инфекциясининг олдини олиш, ташҳис қўйиш ҳамда даволаш соҳаларида илмий тадқиқотларни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича тизимли ишларни олиб бориш, илмий ва инновацион тадқиқотлар натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига татбиқ этилишини таъминлаш белгилаб қўйилган.

Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ОИВга чалинганлар сони 32 минг кишини ташкил қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунё мамлакатлари уруш натижасида очарчиликдан азият чекади

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури сайтида маълум қилинди. Россия-Украина уруши сабабли юзага келган озиқ-овқат инқирози натижасида дунё ...

Пайариқда 100 ёшдан ошган онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди

Пайариқ тумани адлия бўлимига тумандаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Йўлтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Пўлат Шерқулов 1919 йилда туғилган онаси Хурим Умированинг ёши ...

Беклигини унутаёзган ўзбегим

“Тор кўнгуллик беклар, ман-ман деманг, кенглик қилинг Тўқсон икки бори ўзбак юртидир, тенглик қилинг...” Эххх... ОАВда эълон қилинди, яқиндан бошлаб қўшни Қозоғистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400