Дунё мамлакатлари уруш натижасида очарчиликдан азият чекади

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури сайтида маълум қилинди.

Россия-Украина уруши сабабли юзага келган озиқ-овқат инқирози натижасида дунё бўйлаб 47 миллион киши қаттиқ очликдан азият чекиши мумкин.

Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) сайтида маълум қилинди.

«Украина уруши билан боғлиқ оғир озиқ-овқат хавфсизлиги» деб номланган ҳисоботда 24-февралдан буён давом этаётган Россия-Украина урушининг очлик ва очарчиликка мойил бўлган мамлакатларда кутилаётган оқибатлари ўрганилди.

Ҳисоботда урушнинг дунё буйлаб сезиларли таъсир кўрсатиши башорат қилинган. Хусусан, «Дон ва энергия бозорларида кутилаётган жаҳон нархларининг ошиши урушгача озиқ-овқатга бўлган энг қуйи эҳтиёжни қондира олмаганларни оғир аҳволда қолдиради» деб айтилади.

Шу нуқтаи назардан, Жаҳон озиқ-овқат дастури томонидан 81 мамлакатда олиб борилган тадқиқот озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ иккита сценарийни ўз ичига олади. Биринчи сценарийга кўра, уруш натижасида дунёда 33 миллион киши очликдан азият чекса, иккинчи сценарийга кўра бу рақам 47 миллионга кўтарилади.

Россия-Украина уруши олдидан очлик билан курашганлар билан бирга дунёда оч қолганлар сони бу йил 323 миллионга етиши мумкин.

 Шунингдек БМТнинг Швейцариянинг Женева шаҳридаги офисида брифинг ўтказган Жаҳон озиқ-овқат дастурининг Шарқий Африка бўйича минтақавий директори Майкл Данфорд Шарқий Африкада мавсумий ёмғирлар тўртинчи марта кутилган даражага чиқмагани оқибатида Эфиопия, Кения ва Сомалидаги миллионлаб оилалар қурғоқчиликдан азият чекаётганини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эльдар асанов:юз нафар кенг фикрли блогер ҳам парламентда ўтириб бирор нарса қила олишига кўзим етмайди

Таниқли блогерлар – Дима Қаюм ва Азиза Умарова ўз номзодларини депутатликка кўрсатаётгани ижтимоий тармоқларда бир неча ҳафталардан буён муҳокама қилинмоқда, адашмасам. ...

Тошкентдаги «оқтепа лаваш»да 15 киши заҳарланди

Тошкентда "Оқтепа лаваш" умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични еган 15 киши заҳарланди. Бу ҳақда «UzNews.uz» сайти ёзмоқда. 4 июнь куни 11 киши ...

Қўқонда йирик ўғрилик. бош гумондор — судьянинг ўғли!

Қўқонда йирик ўғрилик жинояти фош этилди. Хабарларга қараганда маҳаллий оилавий тадбиркор — Р.И. хонадонидаги сейфдан жуда кўп миқдорда (етти юз беш минг АҚШ доллари!) пул ...