Ўзбекистони фуқаролари биринчи марта давлат томонидан Туркияга ишга жўнатилади

Ўзбекистон биринчи марта Туркияга ишлаш учун ташкиллаштирилган тарзда одам юборади. Бу ҳақда 12 март куни Podrobno.uz нашри Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига таяниб хабар берди.

Хабарда айтилишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Туркиянинг Тaiga group ширкати бу борадаги шартномани душанба куни Тошкентда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг имзолаган.

Маълум қилинишича, 2006 йилда ташкил қилинган Тaiga group ширкати туризм, меҳнат мигрантларини қонуний ҳужжатлар билан таъминлаш ва талабаларнинг Туркия ҳудудида амалиётни ўташини уюштириш каби масалалар билан шуғулланади.

Туркия ширкати Ўзбекистондан Туркия меҳмонхоналарида ишлаш учун фаррошлар, аниматорлар, официантлар, барменлар, ошпазларни йиғмоқда. Хабарда айтилишича, ўртача иш ҳақи сифатида 430 доллар ваъда қилинаётир.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Туркияда ишлаш истагани билдирганлар Агентликка17 мартгача мурожаат қилишлари мумкинлигини ҳам билдирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Челябинскда ўзбекистон фуқаросини юк автомашинаси уриб кетди

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2019 йилнинг 26 июль куни Челябинск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Б.Р.ни йўлни кесиб ўтаётганида ...

Тошкентдаги элчихона тожикистон тошлари билан безатилди

Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси тубдан таъмир қилиниб, Тожикистонда ишлаб чиқариладиган табиий ва манзарали тошлар билан безатилади. (more…)

Анқара ва пекин уйғурларнинг масаласини муҳокама қилди

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда Шинжондаги уйғурлар масаласини кўтарди. 12-январь куни Туркия ташқи ишлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400