Анқара ва Пекин уйғурларнинг масаласини муҳокама қилди

Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашувда Шинжондаги уйғурлар масаласини кўтарди.

12-январь куни Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Пекинда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашуви чоғида Шинжондаги этник уйғурлар тақдиридан хавотир билдирганини твиттер саҳифасида ёзди.

“Биз Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И билан икки томонлама алоқалар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилдик. Иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини баҳоладик. Мен кун тартибидаги масалалар, айниқса уйғурларга бўлган муносабатимни ва заиф масала бўйича нима кутиш кераклиги ҳақида ўз фикримизни билдирдим”.

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий интернет саҳифасида Чавушўғли кўтарган уйғур масаласига тўхталмаган. Вазирлик маълумотларига кўра, ўтган йили Пекин ва Анқара ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмининг ошиши “иқтисодий ҳамкорлик учун катта имкониятлар мавжудлигини тасдиқлагани” таъкидланади.

Хитой томони Хитойга турк маҳсулотларини етказиб беришни кўпайтириш, шунингдек, янги технологиялар ва ахборот соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни таклиф қилингани ҳақида ёзилган.

Пайшанба куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Венбин навбатдаги матбуот анжуманида икки вазир Шинжон масаласи муҳокама қилингани айтилди.

Хитойдаги The Paper  нашри “томонлар Шинжон билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар.Давлат кенгаши аъзоси ва ташқи ишлар вазири Ван И Шинжон билан боғлиқ масалалар зўравонлик, терроризм ва сепаратизмга қарши кураш эканлигини, Хитой ҳукумати эса Шинжонда хавфсизлик, тотувлик ва барқарорликни сақлаш бурчи эканлигини таъкидлади” деб ёзади.

 Шу билан бирга, нашр хусусий манбаларга таяниб, Чавушўғли учрашувда Анқара мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигига путур етказадиган ҳар қандай ҳаракатга рухсат бермаслигини маълум қилганини ёзади.

Вазир Чавушўғли Туркия “Ягона Хитой” тамойилига ишонишини ва Хитойга қарши террорчилик ҳаракатларига ва Хитой ҳудуди яхлитлигига путур етказадиган ҳар қандай ҳаракатларга йўл қўймаслигини айтди. Турк томони ҳеч қачон Шинжон масаласида Хитойга босим ўтказиш воситаси сифатида фойдаланмаган. “Шарқий Туркистон Ҳаракати узоқ вақтдан бери террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилган ва Туркияда фаолияти тақиқланган”.

Шу кунгача Туркия ҳеч бир уйғур ёки бошқа мусулмон қочқинларни Хитойга депортация қилган эмас. Аксинча, Туркиядан бошпана сўраган минглаб уйғур ва бошқа мусулмонлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, Туркия фуқаролигини олиб яшаётганлари ҳам  кўпчиликни ташкил қилади.

Туркияда ҳозирда таҳминан 50 мингга яқин уйғурга қочқин мақоми берилгани тахмин қилинади. Бундан ташқари, минглаб Шинжон аҳолисига вақтинчалик ёки доимий яшаш ҳуқуқи берилган. Уларнинг бир қисми Туркия фуқаролигини олган.

 Шинжон масаласида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Хитойдаги уйғурларнинг оғир аҳволи ҳақида сукут сақлаётганликда айблашади. Эрдўғон ўтган йилнинг июль ойида Хитой раҳбари Си Цзинпин билан телефон орқали суҳбатда “Туркия Хитой суверенитетини ҳурмат қилади, аммо Шинжондаги уйғурлар тўлақонли Хитой фуқаролари сифатида яшашлари керак”,  деб айтган.

Орадан кўп ўтмай, 24-ноябрь куни Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон Турк давлатлари ташкилотига аъзо давлатларни Шинжондаги мусулмон аҳоли аҳволига бефарқ бўлмасликка чақирган эди.

Аввал Туркия  Хитойдаги сиёсий лагерларда 1 миллиондан ортиқ уйғур ва бошқа озчиликлар сақланаётганини айтиб, Пекинни уларни ёпишга чақирган эди. Пекин Анқаранинг ушбу айбловларини рад этган эди.

Ўтган йили икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 50 йиллиги нишонланган эди. Хитой 20 миллиард долларлик савдо ҳажми билан Туркиянинг Осиёдаги энг йирик савдо шериги ҳисобланади.

 Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманида уйғур, қозоқ ва қирғизлар бошчилигидаги мусулмон жамиятлари вакиллари “сиёсий ўқув лагерлар” деб аталган жойларда асоссиз қамалиб ётгани бир неча йилдан буён хабар қилинмоқда. Уларда 1 миллионгача одам борлиги айтилади.

Шу кунгача АҚШ ҳукумати, Британия, Нидерландия ва Канада парламентлари Хитойнинг ҳаракатларини геноцид деб тан олган ва санкциялар жорий қилган.

АҚШ ва бошқа халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Пекинни уйғурларга қарши геноцид содир этишда айблашган. Пекин Шинжон аҳолиси диний ёки сиёсий қарашлари учун таъқиб қилинаётганини инкор этиб, ҳибсхоналарни касб-ҳунар ўргатиш марказлари деб таърифлаб келмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон халқ артисти пўлат саидқосимов вафот этди

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 88 ёшида вафот этди. Фото:natlib.uz “Ўзбеккино” матбуот хизматининг хабар беришича, аввалроқ Қўқондаги съёмка ...

Ўзбекистон халқаро миграция ташкилотига аъзо бўлди

Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) 173-аъзоси бўлди. 27 ноябрда Женевадаги навбатдаги йиғилишида ХМТ Кенгаши Ўзбекистоннинг аъзолик аризасини қўллаб-қувватлади. ...

Таасуф!

Ҳалол ва номусли, виждонли шифокорлар шаллақидан фарқи қолмаган, пора олишни  қўллаб-қувватлаб оғзидан оқ ит қорага айланиб чиқаётганлар ҳам наҳотки, "доктор" бўлса, дея ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400