ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ПЎЛАТ САИДҚОСИМОВ ВАФОТ ЭТДИ

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 88 ёшида вафот этди.

Фото:natlib.uz

“Ўзбеккино” матбуот хизматининг хабар беришича, аввалроқ Қўқондаги съёмка вақтида актёрнинг тоби қочган, шундан сўнг у шошилинч равишда Тошкентдаги Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказига олиб келинган. Бу ерда уни Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Хажибаев операция қилган, амалиёт олти соат давом этган.

Аммо, шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай актёр вафот этган.

Пўлат Саидқосимов – театр ва кино актёри. 1969 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1979 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.

У 1931 йилнинг 8 октябрида Тошкент шаҳрида туғилган. Фаолиятини Ҳамза номидаги Ўзбек драма театрида бошлаган.

«Муҳаббат можароси», «Абу Райҳон Беруний», «Чол ва набира», «Шайтанат» каби ўнлаб фильмларда роль ижро этган.

Манба: «UzNews.uz»

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аршин молчидаги “бир калла қанд” ҳақида

“Аршин молчи” (“Аршин мал алан”) номли озарбайжон фильмини кўрмаганлар бўлмаса керак. Ушбу ажойиб кинокомедия ўзбек тилида ҳам кўп намойиш этилган ва анча шуҳратга эришган. ...

Исломхўжа

Ўз вақтида етарлича шов-шувга сабаб бўлган Исломхўжа тарихий фильмини кеча ваниҳоят томоша қилишга муваффақ бўлдим. Оддий бир томошабин сифатида ушбу фильм ҳақидаги ...

Кинодан миллионлаган маош олаётган актёрлар кимлар?

Фото:forbes.ru Жорж Клуни Forbes журнали дунёдаги энг бой актёрларнинг рўйхатини эълон қилди. Биринчи ўринга икки маротаба «Оскар» мукофоти соҳиби бўлган Жорж Клуни лойиқ деб ...