Таълимга қатъиятсиз раҳбар керак(мас)ми?

Таълимга қатъиятсиз раҳбар керак(мас)ми?

Агар Диана бўлмаганида… Герострат исми тарихда қолмасди, Доди ал-Фаёд бошқача ўлим топарди ва ўзбекистонлик ўқитувчилар ҳаливери мажбурий меҳнатдан халос бўлмасмиди. Ўзбек Дианаси – самарқандлик оддий ўқитувчи, эндигина 23 ёшга кирган ва бир фарзанднинг онаси эди. У халқ таълими вазирининг қатъиятсизлиги сабабли оламдан ўтди. Вазир Улуғбек Иноятов журъатсизлигини 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов ўтказган йиғилишда шахсан тан олди:

«Раҳбар сифатида ўзимда ҳам бу борада журъат, қатъият етишмаган. Бир хайрихоҳ бўлиб, бу нарсани ватанпарварликка ҳам йўйиб, шу ишларга биргаликда чиқиш масаласида ўзим ҳам тепасида турганман», – деди вазир.

Эътибор беринг, Иноятов бу гапларни президент қаттиқ танқид қилиб, бош вазир сўроққа тутганидан кейингина гапирди. Ваҳоланки ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилаётгани йиллар давомида муҳокама қилиниб, бу ҳақда қанчадан қанча мақолалар ёзилди.

Шунча гап-сўз, ўқитувчиларнинг жабрдийда ва қурбон бўлганини кўриб туриб «бу ишларнинг бошида ўзим ҳам турганман», деган вазирнинг кўксида инсон юраги, унинг ичида виждон деган нарса бор деб ўйлайсизми? Ўзбек ўқитувчиларини маҳаллий ҳокимият қўлига қул қилиб топшириб, устига-устак бу ишларнинг бошида туришни қайси педагог, қайси устоз, қайси зиёли ўзига эп кўрар экан, билмадим. Мансаб ва мол-дунё учун бунчалик шарафсиз бўлишни қандай оқлаш мумкин?

Иноятов жаноблари фақат ўқитувчилар эмас, журналистларга ҳам қасди борлигини биласизми? Мен бир вақтлар ишлаган «Маърифат» газетаси ходимларининг ойлигини камайтириш, мукофот пулларини бекор қилиш, бош муҳаррир миниб юрган «Ласетти» машинасини вазирлик гаражига тиқиб қўйишда у бош-қош бўлган. «Маърифат» ходимларининг айби айрим вазирлик ходимларидан салгина кўпроқ ойлик олгани, журналист сифатида мамлакатда эсаётган демократия шамолларидан фойдаланиб, таълимдаги муаммоларни кўтариб чиқаётгани бўлган холос. Яхшиямки газета бош муҳаррири вазирдан фарқли равишда журъат кўрсатиб унга очиқ хат ёздию Иноятовнинг попуги пасайди. Бўлмаса канадек журналистларга ёпишиб, қонини ҳали ҳам сўриб ётган бўларди.

Шунақа гаплар. Ўз қўл остидагиларни ҳимоя қила олмайдиган, журъатсиз ва қатъиятсиз раҳбар тизимга фақат ва фақат зарар келтиради. Ундай раҳбарлар ўзи билиб лавозимидан кетмаса, мажбуран ариза ёздирилиши керак. Иноятов ўзи ишдан кетармикан ёки шармандаларча ҳайдалармикан, буни вақт кўрсатади.

Лекин нима бўлган тақдирда ҳам у ўзбек Дианасининг фожиали ўлими, таълим тизимининг таназзулида бош айбдорлардан бири сифатида тарихда қолса керак.

Мақола Санжар Саиднинг “Фейсбук” саҳифасидан олинди

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ассалом  наврўз – муҳаббат  фасли!!!

Оллоҳ Одамни меҳр-муҳаббат билан яратди!.. Бир қарашда жуда оддий, жўн, аммо яна бошқача назар, бошқача мушоҳада  билан ёндошадиган бўлсак, Инсон аталмиш ўзининг  олий ва ...

Ўзбек халқи бундан кейин ўз эртакларига ишонади…

Ота Юртим, Она Ватаним Ўзбекистон!..  Онгим-шуурим, қалбим, руҳим, руҳиятим, вужудим ва бутун борлиғим бўлган масканим, муқаддас ошёним Ўзбекистон!.. Сен ҳақингдаги ҳар ...

Озарбайжоннинг эски манати инфляция бўлганида масхара бўлганми?

Озарбайжон манати ҳам 90-йилларда ва 2000-йиллар бошида кичикроқ инфляцияни бошдан кечирган. Ўшанда 10 минг ва минг номиналли банкноталар чиқарилган. Одамлар “минг”, “ўн ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400