Жанубий Қозоғистон вилояти Туркистон деб қайта номланди

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Жанубий Қозоғистон вилоятини Туркистон деб қайта номлаш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Фармонга мувофиқ, Туркистон шаҳри вилоят маркази ҳисобланади.

Назарбоев Туркистон шаҳри асрлар давомида Қозоқ хонлиги ва бутун турк дунёсининг сиёсий ва маънавий юраги бўлиб келганини айтган.

Бир вақтнинг ўзида Чимкент шаҳрига республика аҳамиятига молик шаҳар мақоми берилмоқда.

Қозоғистон раҳбарига кўра, аҳолиси 1 миллиондан ошган Чимкент сармояларни жалб этувчи янги марказга айланмоқда.

“Чимкент нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиё минтақасида сармоялар, технологик ва интеллектуал заҳираларни ўзига жалб этаётган марказга айланади. Бунинг учун барча шароит ва салоҳият мавжуд”, – дея Назарбоевдан иқтибос келтирмоқда қозоқ нашрлари.

ziyouz.comФото муаллифлик ҳуқуқиZIYOUZ.COM
Туркистондаги Аҳмад Яссавий мақбараси Турк ва мусулмон дунёсининг муҳим зиёратгоҳларидан саналади

Туркистон шаҳри 16-18 асрларда Қозоқ хонлиги пойтахти бўлган.

Ундан аввал Ясси номи билан билинган шаҳар Ипак йўлининг асосий савдо марказларидан бўлган.

12-асрда бу ерда вафот этган буюк мутасаввуф Аҳмад Яссавий қабри турк ва мусулмон дунёсининг муҳим зиёратгоҳларидан саналади.

14-асрда Амир Темур Олтин Ўрда устидан ғалаба шарафига Яссавий қабри устида улкан мақбарани қурдирган.

Мақбара ҳозирга қадар асл кўринишида сақланиб қолган.

Манба: bbc.com/uzbek

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Депутатлар пропискасизни ишга қабул қилган мансабдорни жазолаш тартибини бекор қилишмоқчи

Депутатлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага олинмаган фуқароларни ишга қабул қилган мансабдорлар учун белгиланган маъмурий жазони бекор қилиш ҳақидаги ...

Қирғизистон қозоғистон ва ўзбекистоннинг энергетика вазирларини тўқтўғулга чақирди

Энергетика вазирлиги Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика вазирларини Тўқтўғул сув омборидаги вазият билан танишиш учун Қирғизистонга таклиф қилди. Бу ҳақда бугун ...

«олтин водий»  талон – тарож этилмоқда

Жиззах  вилояти бўйича махсус мухбиримиз Малоҳат Абдуллаева  бугун эрталабдан бутунлай бошқа иш бўйича  яшашга, курашга  отланган эди. Ҳуқуқ – тартибот тизимидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400