Тожик ўсмирлари ИДга қўшилиш чоғида Афғонистон билан чегарада ушланди

Тожикистон-Афғонистон чегарасида 25 июль куни Афғонистон ҳудудига ўтишга уринган Душанбеда истиқомат қилувчи тўрт нафар ўсмир ушланди, дея хабар берди Тожикистон президенти ҳузуридаги гиёҳванд моддалар ноқонуний айланишига қарши кураш Агентлигининг Кулоб минтақаси бўйича ваколатхонаси.

17-18 ёшлардлаги ўсмирлар Афғонистонга ўтиб, у ерда “Ислом давлати” (ИД) террор гуруҳи сафларини тўлдириш ниятида бўлганликларини тан олишди.

Уларнинг тўртталаси ҳам биргаликда пойтахтдаги мактаблардан бирида ўқишган, икки нафари Душанбеда, яна бири эса Шамсиддин Шохин туманида, бошқаси эса Жирғатол туманида туғилган. Тожикистон президенти ҳузуридаги гиёҳванд моддалар ноқонуний айланишига қарши кураш Агентлигининг Кулоб минтақаси бўйича ваколатхонаси раҳбари Муҳаббат Абдуллозоданинг айтишича, ўсмирлар бир неча бор чегарага келиб Панж дарёси орқали ўтиш учун қулай бўлган жойни ўрганишган.

Афғонистон билан умумий чегараси 1400 километр бўлган Тожикистон ўзининг жанубий чегараларида қуролли гуруҳларнинг тўпланиб бораётганидан хавотир билдирмоқда. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 12 май куни баёнот бериб, “Ислом давлати” Сурия ва Ироқда мағлубиятга учраганидан кейин ўнлаб тожик жангарилари Афғонистонга ўтганини, бу ерда террор ташкилотлари сафларига қўшилганлигини айтган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эльдар асанов:юз нафар кенг фикрли блогер ҳам парламентда ўтириб бирор нарса қила олишига кўзим етмайди

Таниқли блогерлар – Дима Қаюм ва Азиза Умарова ўз номзодларини депутатликка кўрсатаётгани ижтимоий тармоқларда бир неча ҳафталардан буён муҳокама қилинмоқда, адашмасам. ...

Ақш ўзбекистонга янги элчи тайинлади

29 июнь куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Даниел Розенблум АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ...

Баҳодир хон туркистон таваллуд топган кун

Бугун 31 октябрь таниқли сиёсий арбоб, нуфузли мухолифатчи, ишбилармон ва жонкуяр раҳнамо, "Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракати раҳбари Баҳодир Хон Туркистоннинг таваллуд ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400