Орландода кутубхона қандай ишлайди?

Орландога кўчиб келганимизнинг биринчи ҳафтасидаёқ кутубхонага аъзо бўлганмиз. Қилган энг яхши ишларимиздан бириям шу бўлган. Орландо шаҳрида Orange County Library System  деб аталадиган кутубхоналар тармоғи фаолият юритади.

У бир мухташам, катта марказий биноси ва шаҳар бўйлаб яна 15та бўлимига эга. Кутубхоналар тармоғи дегани мазза нарса экан. Битта жойдан теп-текинга аъзолик карточкасини оласиз, ўша пластик карта кўринишидаги матох билан шаҳарнинг исталган бурчагидаги бўлимлариданам фойдаланаверасиз.

 Бошқа маҳаллага кўчганимизда, ортиқча маш-машасиз ўша ерга энг яқин кутубхонадан фойдаланиб кетавердик.

Нима беради кутубхона?

1. Бир келишда уйга юзтагача (100!) китоб/дисклар/журнал/газета олиб кетиш мумкин. Олган нарсаларингизнинг умумий миқдори юзтагача бўлиши керак. Икки ҳафтага берилади. Агар икки ҳафта камлик қилса, олган китобингизни ўқиб тугатмаган бўлсангиз, муддатни чўзиш учун кутубхонага бориш шартмас. Сайтида онлайн қилса бўлади буни. Кутубхона сайти (https://www.ocls.info/)нинг зўр “фишка”лари кўп. Масалан сиз ўқимоқчи бўлган китобнинг барча нусхалари бошқалар томонидан олиб кетилган бўлса, сайтга кириб улар қайтариши билан сизнинг уйингизга юбориладиган қилса бўлади. Ўзингиз бориб олишингизам шартмас, уйга келади китобни ўзи “Ассалому алайкуум”, деб.

2. Компютер, интернет/wi-fi — хоҳлаганча, керагича фойдаланса бўлади. Ҳеч қанақа тўловсиз, албатта. Аъзолик карточкангиз ёнингизда экани кифоя. Сканер + принтер хизматлари учун пул тўлашингиз мумкин. Лекин жуда арзон.

3. Бепул дарслар. Ҳар хили бор. Инглиз тили, умумий комютер саводхонлиги, оффис дастурлари, фотошоп, веб-дизайнинг, иллустратор, рассомчилик, мусиқа, кодинг ва ҳоказо. Қачон, қайси бўлимда, қандай дарслар ўтилиши жадвалини сайтдан текшириб олса бўлади (https://www.ocls.info/classes-events).

4. Болалар учун турли тадбирлар. Қизим Самира ҳар сешанба куни маҳалладаги кутубхонага Story Time’га боради. Унда 2,3, 4 ёшли болачаларга турли эртаклар, ҳикоялар айтиб берилади. Қизиқарли машқлар бажаришади. Болалар учун бунақа тўгаракларнинг ҳам тури кўп. Дарвоқе, биз энг кўп фойдаланадиганимиз ҳам ўзи кутубхонанинг болалар бўлими. У ерда исталган ёшдани болачалар учун китоблар бор. Шунақа креатив ёндашилгадики болалар китобларига, Самира қолиб, аяси билан иккаламиз, вароқлаб ўтирамиз опкеган китобларимизни.

Айтганча кутубхонага бориб, у ернинг бирорта ҳодимига учрамай, улар билан гаплашмай ҳам ҳамма ишингизни ҳал қилиб келаверангиз бўлади. Керакли китоблар, дисклар, умуман кутубхонадан олганларингизни, компютер олдига бориб, аккаунтингизга кириб, китобларни сканердан ўтказиб, секин чиқиб кетаверасиз. Қайтаришдаям битта дарчадан китобларни тўкворасиз, бўлди.

Америка кўчаларида китоб ўқиб ўтирадиган БОМЖлар ҳақида кўпчилик эшитган, ўқиган бўлса керак. Ўзим шу ҳақида ҳаёратланиб ёзилган блогпостларга кўп дуч келганман. Голливуд филмларида ҳам шунақа кадрлар кўрсатилиб қолинади баъзида. Аввал шу ҳақида ўқисам, эшитсам ўйланиб қолардим: БОМЖда нима кўп, бўш вақт кўп. Битта китобни бир-пасда ўқиб қўяди. Бир китобни ҳадеб қайта ўқиш зерикарли. Ҳар уч-тўрт кунда янги китоб сотиб олишга қурби етганида БОМЖ бўлмасди-ёв… Нима қиларкан булар? Қизиқ-ку, тўғрими?
Билсам, улар шунаки маҳаллий кутубхоналарга аъзо экан. Тамом вассалом. Ҳе-ҳе! Ҳа нима, кутубхонага аъзо бўлиш, у тақдим қиладиган имтиёзлардан фойдаланиш учун бир тийин ҳам бериш шарт бўлмаса, кутубхонага кириш учун махсус дресс-код — кийиниш талаблари бўлмаса, аъзо бўволади-да…

Яқин кунларда кутубхонадан видеоблог қивормасам бўмайди-ёв. Шунда тўлиқроқ тасаввур пайдо бўлади буларнинг ҳаммаси ҳақида.

Манба: floridiston телеграм канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек олимларининг илмий кашфиётига нобель мукофоти бериладими?

Айтишларича, ўзбек олимлари томонидан нефть-газ саноатида яратилган илмий кашфиёт орадан 50 йил ўтиб, яна жаҳон илм-фани ва саноатида катта қизиқишларга сабаб бўлмоқда. Бу ...

Россияда бензин нархи туша бошлади

Россиянинг айрим ҳудудларида бензин нархи пасайишни бошлади. Бу ёқилғининг улгуржи нархининг тушиши билан боғлиқ. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди. “Февраль ойи охиридан ...

Ўзбекистонда ўтган ойда мева-сабзавот маҳсулотларининг нархлари 4,0%га қимматлашган

2018 йилнинг февраль ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,6%га ошди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабарига таяниб “Халқ сўзи” нашри ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400