МEҲРОБДАН ЧАЁН-Рўмоннинг мавзуъи тўғрисида

Туркистон феодалларининг кейинги вакили бўлған Худоёрнинг ўз хоҳиши йўлида деҳқон оммаси  ва  майда  ҳунарманд — косиб  синфини  қурбон  қилиши,  мамлакат  хотин-қизларини истаганча тасарруф этиши, бунга қарши келгучилар тиласа ким бўлмасин, раҳмсиз жазо бериши рўмоннинг  мавзуъидир.  Худоёрнинг  бу  йўлдағи  биринчи  истинодгоҳи  бўлған  уламолар, уларнинг ички-ташқи аҳволи, ахлоқи, мадраса ва оила ҳаёти, уламода инсоний ҳис битканлиги ва  қолғани  ҳам  хабосат(нопоклик демоқада)  пардаси  остида  сезилмас  даражага  етканлиги  мундарижа  сиғдирған қадар баён қилинадир. Булар рўмоннинг номарғуб — манфий қаҳрамонлари. Иккинчи тарафда мазкур қора кучларга қарши “тубан” синф — камбағаллар, уларнинг хонлиқ тузилишига, қора куч — уламо алайҳига чиқиши. Меҳнаткаш камбағалларнинг ахлоқи, сажияси, оиласи, турмиши ва бир-бирига алоқаси, самимияти.

Албатта,  мен  бу  сўнғи  марғуб  қаҳрамонларни  ўзбек  тарихининг  ҳазми  кўтарган  қадар  ўз ҳолича  олишқа  тиришдим.  Уларнинг  хон  ва  уламога  қарши  исёни  табиъий — шаръийдир.

Чунки шундан ортиғо сохта бўлиши устига китобнинг қадрини ҳам тушурар эди. Шу икки синф курашини  тасвир  қилиш  воситасида  хон  ҳарами,  хотинлари,  қирқ  қизлар,  тарихий  ва этнўғрафий лавҳалар, ўзбек ҳаёти, қизиқчилиғи, танқидчилиғи, ўзбек хотин-қизлари орасидағи истеъдод, шоиралар, азкиячилик ва бошқа яна кўб нуқталарни қамраб олинди.

Рўмонда яна бундан бошқа кўб жиҳатлар бор. Уларни бу ерда санаб ўлтуриш ҳожат эмас, улар муҳтарам ўқуғучининг назаридан қочиб қутилмас.

 

Абдулла Қодирий (Жуллунбой)

Тошканд, 1928-нчи йил, 5 феврал

МEҲРОБДАН ЧАЁН

(Давомини ўқинг)

 

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Устозим рауф парфи –“хотира дафтаримдан хотиралар”

Биз  қанчалар лоқайдмиз. Улуғ инсонлар билан учрашиб, суҳбатлашиб, ҳатто улар билан ёнма-ён яшаб бўлиб ўтган воқеалар, суҳбатларни ёзишдан кўпинча эринамиз. Фаросатимиз ...

Мeҳробдан чаён-чин ўртоқ

Анвар ёшлиғида бўшангғина бир бола эди. Ўз тенгги болалар билан оз алоқа қилар, уларга кам аралашар ва ортиқча ўйнаб-кулмас, ҳамиша унинг кўзида бир мунг ётар эди. Бу ҳолат ...

Иситма орасида

6. ИСИТМА ОРАСИДА Саратоннинг иккинчи куни... Марғилоннинг шимолида бўлған Б... маҳалласининг кунчиқар томонида жанубга қараб бурулған тор кўчанинг юқориғи бурчагида отининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400