29 октябрь куни Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши мумкин. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Бу истеъфо ижтимоий тармоқларда уст-бошини ечмасдан ариққа тушиб, тизза бўйи сувда турган олти эркакнинг сурати кенг тарқалганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Воқеа 25 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида рўй берган. ОАВларнинг воқеага бевосита гувоҳ бўлганларга таяниб хабар беришича, 6 киши буғдойга сув қўймагани учун бош вазир ўринбосари Тошкент вилояти ва Оққўрғон тумани мутасаддилари кўз ўнгида уларни совуқ сувга тушириб, жазолаган.

Бу сурат ижтимоий тармоқларда катта шов-шув келтириб чиқарган. Айни шу масалага бағишланган видеоселектор йиғилиши 29 октябрда ўтказилиши режалаштирилган. Унда Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши кутилмоқда.

Зойир Мирзаев Жомбой туман ҳокими, Самарқанд шаҳар ва вилоят ҳокими лавозимларда ишлаб келган. У 2016 йилнинг декабрида Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гулнора каримовага қарши яна бир жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура томонидан Г. Каримовага нисбатан давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп ...

Вашингтонда ирқчилар ва ирқчиликка қаршилар бир вақтда намойиш ўтказди

Фото:VOA Вашингтонда намойишлар хавфсизлигини назорат қилаётган полициячилар. АҚШ пойтахти Вашингтонда 12 август куни Оқ уй олдида ирқчилар ва ирқчиликка қаршилар намойиш ...

Ўшлик ҳуқуқ фаоли миллатчилар жазоланишини талаб қилмоқда

  Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Изатилло Раҳматуллаев. Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Изатилло Раҳматуллаев ижтимоий тармоқларда миллий низо қўзғатиши мумкин бўлган шарҳларни қолдирган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400