Ўшлик ҳуқуқ фаоли миллатчилар жазоланишини талаб қилмоқда

 


Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Изатилло Раҳматуллаев.

Ўшлик ҳуқуқ ҳимоячиси Изатилло Раҳматуллаев.

Изатилло Раҳматуллаевга кўра, сўнгги пайтларда Қирғизистонда миллатчилик руҳидаги журналистлар ва сиёсатчилар кўпаймоқда.

“Айрим ультрамиллатчи шахслар 2010 йилда бўлгани каби қайта миллатлараро низо чиқаришга ҳаракат қилмоқда”, деган ҳуқуқ фаоли ижтимоий тармоқларда миллатчилик руҳидаги навбатдаги шарҳлар Ўзбекистон ҳукумати томонидан Ўшга янги мактаб қурилиши тўғрисида чоп этилган ҳабар остида қолдирилганини айтди:

-Бу хабар “Заноза” интернет нашрида эълон қилинганидан кейин салбий фикрлар билдирила бошланди. Ёзилган шарҳларни кўрсангиз, одам ёқасини ушлайди. Бу ерда миллатчилик руҳидаги чақириқлар, миллатлараро тўқнашувга чақирувчи шарҳлар бор, ўзбекларни нафсониятига тегадиган шарҳлар бор. Ҳатто бу ерда бир “Эмиль Миллионер” деган одам ёзаяпти: “Уважаемый Президент Узбекистана забери пожалуйста всех узбеков из Кыргызстана! Заранее благодарен!..”- деб. Биз Қирғизистон гражданимиз. Биз маҳаллий халқмиз. Нима учун бизни Ўзбекистон президенти олиб кетиши керак? – дейди ҳуқуқ фаоли.

Изатилло РаҳматуллаевҚирғизистон Бош прокурори Индира Жолдубаева ҳамда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Абдил Сегизбаев номига йўллаган очиқ хатида, бу каби шарҳ қолдирган шахсларни Қирғизистон Жиноий кодекси асосида жавобгарликка тортишни сўраган.

Ижтимоий тармоқларда диний экстремизм руҳидаги бирон бир чақириқ ёки шундай мақола бўладиган бўлса, албатта, улар жиноий жавобгарликка тортилаяпти. Нима учун миллатлараро жанжал, қирғинга чақирганларни жавобгарликка тортса бўлмайди? Қирғизистон Жиноий кодексининг 299-моддасида миллатлараро, диний, конфессиялараро низо чиқаришга чақирган одам жиноий жавобгарликка тортилиши шартлиги қайд этилган, -деди Изатилло Раҳматуллаев.

Айтиш жоизки, қирғизистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида ҳар бир сайлов ёки қандайдир сиёсий воқеалар арафасида миллатчилик руҳидаги мақолалар ва изоҳлар кўп пайдо бўлади.Бу жараён ўтганидан кейин бундай чақирувлар ҳам озаяди. Бироқ ҳуқуқ фаоли: ”бундай ҳолатга беэътибор бўлиш жиддий тўқнашувлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин”, деган фикрда.

Изатилло Раҳматуллаевга кўра, бугунги кунда мамлакат жумладан, 2010 йили миллатлараро низо рўй берган жанубий вилоятларда миллатлараро муносабатлар ижобий томонга ўзгарган, қирғиз-ўзбек кўчаларда бирга юрибди, тўйларга бирга бораяпти. “Лекин шу нарсаларни кўролмаётган маргинал ультрамиллатчилар бор”, дейди Иззатулла Раҳматуллаев.

Ўзбекистон Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 630 ўринлик мактаб қуриб бериши борасидаги шартнома ўзбек ва қирғиз расмийлари томонидан 28 июль куни Бишкек шаҳрида имзоланган.

https://www.ozodlik.org/a/28656289.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўғлини испанияга юбориб футболчи қилмоқчи бўлган тошкентлик аёл 35 млн сўмга куйди

Яккасарой туман ИИБ томонидан фирибгарлик жиноятини содир этган хусусий тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Яккасарой туман ИИБ матбуот хизмати хабар берди. ...

Гитлер аргентинага қочганмиди? фқб маълумотларни очиқлади

АҚШ Федерал қидирув бюроси 1945 йили Берлин қулаганидан сўнг Адольф Гитлер Аргентинага қочиб кетгани ҳақидаги ҳужжатларни очиқлади. Ушбу маълумотларни ФҚБ га ходимларидан ...

Хўжайлида эр рашк оқибатида, уйқуга кетган аёлини ваҳшийларча ўлдирди

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида Ҳайит байрами куни мудҳиш қотиллик содир этилди Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда. 11 августдан 12 августга ўтар кечаси соат ...