Ўзбекистонда никоҳ ёши 18 ёш деб белгиланиши мумкин

Келажакда Ўзбекистонда никоҳ ёши қизлар ва йигитлар учун – 18 ёш деб белгиланиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова ЎзАга маълум қилди.

Иллюстратив фото

“Ўзбекистонда оилаларнинг бузилишининг бирламчи сабаби моддий қийинчиликлар эмас – оиладаги тарбия ва икки ёшнинг ахлоқидир. Шунингдек, эрта турмушнинг салбий оқибатлари тарғиб этилишига қарамай, баъзи вилоятларда қизлар 16 ёшдан турмушга берилмоқда”, – дейди Мукаррам Нурматова.

 

Ушбу муносабат билан, Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси, никоҳ ёшини катталаштириш бўйича ўз тавсияларини берган. Қўмита никоҳ қуриш учун рухсат этилган энг кичик ёш йигит ва қизлар учун бирдек, 18 этиб белгиланиши таклиф этган.

 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Ўзбекистонда оила қуришнинг энг кичик ёши йигитлар учун 18, қизлар учун 17 этиб белгиланган. Статистика бўйича Ўзбекистонда 7 миллиондан ортиқ оилалар мавжуд, аҳолининг 98 %дан ортиғи оилаларда истиқомат қилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қонунлар ишласа яхши, ишламаса ундан эртак яхши

Кеча Муҳрим Аъзамхўжаев ўз каналида футболимиздаги баъзи тутуриқсиз ишлар ҳақида пост қўйибди. Ўша постда ЎФАнинг баъзи тушунарсиз ишлари ёзилган. Яъни, кимларгадир "бир умр ...

Сувқотар: ўзбек спорти яна жаҳон кезмоқда

Юртимизнинг қай гўшасига борманг, мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Буларнинг бари, албатта, президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар ...

Ёш ўқитувчи ҳасрати

Мана Ўзбекистонда 2018 йил 5-сентябрдан бошлаб, бутун Республика бўйича таълим –тарбия соҳасида янги 2018-2019-ўқув йили бошланди. Косон тумани Юқори Оброн қишлоғида яшовчи   ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400