Шуҳрат Аббосов

АББОСОВ  Шуҳрат  Солиҳович  (1931. 16.1, Қўқон) — ўзбек  режиссёри.  Ўзбекистонда  хизмат  кўрсатган  санъат  арбоби (1965). Ўзбекистон  халқ  артисти (1974). Тошкент  давлат  санъат  институтини  тугатган (1954), шу  институтда  профессор (1983 йилдан),  кафедра  мудири  (1991 йилдан). Маннон Уйғур номидаги вилоят  мусиқали  драма  театрида (Янгийўл  шаҳри)  бош  режиссери(1954-56).

Шуҳрат Аббосов

«Юрак  сирлари» (Б. Раҳмонов), «Нурхон» (К. Яшин),  «Оғриқ  тишлар» (А.  Қаҳҳор)  каби  пьесаларни саҳналаштирган. 1958—91 йиллар  «Ўзбекфильм»да режиссер (1982—86 йилларда  директор). 1996 йилдан Ўзбекистон кино  арбоблари бирлашмасининг раис муовини. «Маҳаллада дув-дув гап» кинокомедияси (1960) илк ютуғи бўлди. 2-жаҳон  уруши йиллари ота-онасиз қолган турли  миллатга мансуб 14 болани тарбиялаган  тошкентлик  Шомаҳмудов  оиласининг  жасорати  ҳақидаги «Сен  етим  эмассан»  (1963;  Халқаро  кинофестиваль  мукофоти,  Франкфурт-Майн, 1963), одоб-ахлоқ  ҳақидаги «Қалбингда қуёш» (1965) фильмлари режиссер ижодида алоҳида ўрин тутади. «Тошкент — нон шаҳри» (1967; кинофестиваль  совриндори,  Олмаота, 1973),  «Севги  можароси» (1971; 5-кинофестиваль  совриндори,  Тбилиси, 1972) филь- млари  билан  энг  яхши  кинорежиссер  сифатида  танидди.  Тарихий-биографик  мавзуда  «Абу Райҳон Беруний» (2 қисмли, 1974,  8-кинофестивалнинг бош мукофоти, Кишинёв, 1975, Халқаро кинофестивалнинг  «Олтин  Дельфин»  совриндори,  Теҳрон,  1977), «Оловли  йўллар» (Ҳамза  ҳаётига бағишланган 17 қисмли  телефильм,  1975—84), уруш йиллари фронт ортидаги қийинчиликлар ҳақида ҳикоя қилувчи  «Катта  урушдаги  кичик  одам» (1989)  фильмлари ҳам машҳур. Мустақиллик Шуҳрат Аббосов ижодида бурилиш ясади. 14 қисмли «Камолот  чўққиси  сари»  ҳужжатли (1995)  ва 2 қисмли «Отамдан  қолган  далалар»  бадиий (сценарийсини  М.  Тўйчиев  билан  ҳамкорликда  ёзган, 1998) фильмларни  яратди. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Дав лат  мукофоти  лауреати (1974). «Эл-юрт  ҳурмати» ордени (1998) ва «Шуҳрат» ме- дали (1994) билан тақдирланган.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ссср халқ артисти владимир этуш 97 ёшида вафот этди

СССР халқ артисти Владимир Этуш 97 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб “Дарё” нашри ёзмоқда. Этуш 1922 йилда Москвада туғилганди. 1940 йилда Шукин номли билим ...

Қуатбой абдреимов

АБДРЕИМОВ Қуатбой (1937.24.5, Қорақалпоғистон, Тахтакўпир тумани) — қорақалпоқ актёри ва режиссер Ўзбекистон халқ артисти (1974). Тошкент давлат санъат институтини тугатган ...

Ўзбекистон халқ артисти пўлат саидқосимов вафот этди

Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 88 ёшида вафот этди. Фото:natlib.uz “Ўзбеккино” матбуот хизматининг хабар беришича, аввалроқ Қўқондаги съёмка ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400