Абадий қорлар

АБАДИЙ ҚОРЛАР – йил  бўйи эримай ётадиган муз ва қор қоплами. Иссиқ  ва мўътадил ўлкаларда баланд тоғ ва ясси  тоғ чўққиларида, қутбий ўлкаларда — текисликларда ҳам учрайди. Йил  давомида  ёғадиган  қаттиқ  атмосфера  ёғинининг  ўша жойнинг рельеф ва икдим шароитида  эриб ёки буғланиб кетадиган миқдоридан  ортиши ҳисобига юзага келади.

Франц Иосиф Абадий қорлари

Абадий қорларнинг  фақат  энг  юқоридаги  юза  қатламигина  қордан иборат, чуқурлашган сари, устки  қатламлар босими туфайли фирн (қотган  қор)  ва  музга  айланади.  Абадий қорларнинг  энг  қуйи  чегараси  қор  чегараси  деб  аталади. Абадий қорларнинг юзаси кўп ҳолларда шу жой  рельефини  силлиқланган  тарзда  акс  эттиради; шу билан бирга Абадий қорларнинг ўзига тааллукли микрорельеф шакллари ҳам (сераклар, эриш эгатлари, уяли қор) мавжуд. Текис юзаларда шамол қорлардан турли  қор уюмларини шакллантиради.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон водопровод суви хавфли бўлган 187 та мамлакат қаторидан жой олди

Globehunters турагентлиги АҚШнинг Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотларига таяниб, водопровод суви хавфсиз бўлмаган мамлакатлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда ...

“ерости йўлимизда энди жўжа сотишаяпти, ҳидига чидай олмайсиз”

  "Наманган шаҳридаги "Чорсу" бозорининг олдида "Чорсу" меҳмонхонаси бор. Шунинг ёнида ерости йўли бор. Ҳамма уни туннел деб атайди. У ерда шунақа тартибсизликки, ...

Чорвоқда сув камайиб кетди (эколог-журналист)

Эколог-журналист, SREDA.UZ блогининг муаллифи Наталия Шулепина   Човоқ сув омборида оби-ҳаёт камлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Унинг сўзларига кўра, пойтахтимиз яқинидаги тоғли ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400