МИБ ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ҳам ҳамкорлик қилади

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда телеграммдаги Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.

✅ Унга кўра:

Мажбурий ижро бюроси электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан бир қаторда ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ҳам ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ҳар ойнинг 11 санасидан бошлаб ҳар куни Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига сув таъминоти ҳамда кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электрон реестрларини юборади.

Истеъмолчиларни ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зерикарли  саҳна  қачон  тугайди?

Барчангизга маълум, Бобомурод Абдуллаев ишига оид суд жараёнларига  терговчиларнинг ҳам кўрсатма беришларига чақирилиши кўпчилигимизда ва ниҳоят суд ишига ойдинлик ...

Тожикистондаги қамоқхонада ғалаён, 29 нафар маҳбус ҳалок бўлди

19 май, якшанба куни кечқурун Душанбе шаҳридан 15 километр жануби-шарқда жойлашган Вахдат шаҳридаги қаттиқ режимдаги колонияда юз берган ғалаён оқибатида уч нафар қўриқчи ва ...

Миллиардер усмонов европа иттифоқи санкцияларига қарши судга мурожаат қилди

Асли ўзбек бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмонов Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига тушгани учун Европа судига мурожаат қилгани маълум бўлди. У ўз аризасини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400