Чингиз Айтматов

АЙТМАТОВ Чингиз Тўрақулович (1928.12.12, Қирғизистон, Шакар қишлоғи) — қирғиз ёзувчиси, давлат, жамоат арбоби, дипломат. Қирғизистон халқ ёзувчиси (1968). Қирғизистон ФА академияси (1974). Қирғизистон қишлоқ ҳўжалиги институтини тамомлаган (1953).

1956 — 58 йиллари Москвадаги ёзувчилар уюшмаси Олий адабиёт курси тингловчиси. Асарларини қирғиз ва рус тилида ёзади. Илк ҳикоялари 1950 йилларда босилган. «Байдамтол соҳилларида» (1955), «Юзма-юз» (1957) асарлари ўткир сюжет, кучли ички руҳий зиддиятларга бойил «Жамила» (1958), «Сарвқомат дилбарим» (1961), «Бўтакўз», «Биринчи муаллим» (1962), «Момо ер», «Сомон йўли» (1963), «Алвидо, эй Гулсари» (1966) каби қиссаларида муҳаббат мавзуи катта эҳтирос билан тараннум этилган. Айтматовнинг «Тоғ ва чўл қиссалари» туркумига кирган асарлари юксак баҳоланди. Айтматовнинг «Оқкема» (1970) қиссасида инсоний гўзаллик, эзгулик ва ҳаёт зиддиятлари, экология муаммолари теран тадқиқ этилади. «Оқ кема» кинофильми ҳам асар каби шуҳрат қозонди. «Денгиз ёқалаб чопаётган олапар» (1977) қиссасида муҳим маънавий масалалар, шўро давридаги ҳаётнинг машъум манзаралари ўз ифодасини топган. «Асрга татигулик кун» (1980), «Қиёмат» (1986), «Кассандра тамғаси» (1990) романларида замонамизнинг умуминсоний томонлари, она Сайёрамиз-нинг тақдири, кучли фалсафий, ахлоқий ва ижтимоий муаммолар кўтарилган.

Ўтмишини унутган, ҳиссиз, ҳамма нарсага лоқайд, итоат-у, буйруқни бажаришдан бошқа нарсани билмайдиган, туйғу, нозиқ ҳиссиётлари сўнган манқурт образи тасвири Айтматов ижодининг муҳим қирраларидан бири бўлди. Айтматовнинг «Чўққида қолган овчининг оҳи зори» (М. Шохонов билан ҳамкорликда) асари маънавиятга бағишланган. Айтматов прозасида руҳият таҳлили анъанавий фольклор, мифология, образлилик билан уйғунлашиб кетади. Унда масал, рамзийликка мойиллик сезиларли даражададир. Айтматов «Иностранная литература» (Москва) журналига муҳаррир (1980 — 90), 1990 йилдан собиқ СССРнинг, сўнг РФнинг, 1991 йилдан Қирғизистон Республикасининг Люксембург, Бельгиядаги элчиси. Айтматов ташкил этган «Иссиқкўл форуми» халқаро тинчлик ҳаракати, муҳим ижтимоий масалаларни ҳал этишда самарали таъсир ўтказмоқда. Марказий Осиё халқлари маданияти ассамблеяси Президенти (1995). Айтматовнинг асарлари жаҳоннинг 154 тилига таржима қилиниб, 20 миллиондан ортиқ нусхада чоп этилган (1999). «Сарвқомат дилбарим» («Довон»), «Бўтакўз» («Жазирама»), «Биринчи муаллим», «Жамила», «Алвидо, эй Гулсари» ва бошқа экранлаштирилган, ўзбек ва чет эл театрларида саҳналаштирилган.

«Момо ер» асарига И. Акбаров мусиқа ёзган. Айтматовнинг қарийб ҳамма асарлари ўзбек тилида нашр этилган. Айтматов ўзбек адабиёти, умуман, ўзбек маданияти тарихини юксак баҳолаб, «Қадим-қадим ўзбек маданиятининг Ўрта Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византиянинг Қадим Русга кўрсатган таъсири билан қиёслаш мумкин», деб ҳисоблайди. Айтматов Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» (1995), «Буюк хизматлари учун» (1998) орденлари билан мукофотланган. Қирғизистон Республикасида Халқаро Чингиз Айтматов номидаги «Олтин медаль» мукофоти таъсис этилган (1999).

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мeҳробдан чаён-ёрлиғ бериш маросими

 Ёрлиғнинг  кимнин  исмига  ёзилғанлиғини  эрталабданоқ  ўрдада  ҳар  ким  сезиб  қолди. Девонда эски одатича ўз ишини қилиб ўртурғучи Анварнинг ёниға дам-бадам мирзо ва ...

Дилмурод  саййид: муҳаббатнинг мунгли қиссаси

КРИМИНАЛ — ФОЖЕАВИЙ ҲИКОЯ «Ҳақиқат кутиб тураверади, чунки у қаримайди, доимо  навқирон; эҳтимол, уни таниб ҳам қолишар!»        (Ж.Гюго) СУД ҳукми ўқилди. Шоҳрух тамоман ...

Қодирийни сотган одамлар

1938 йилнинг 4 - октябрида юзлаб ўзбек зиёлилари қотил тузум томонидан отиб ўлдирилган. ___________________________   Миллатим деб ўтдилар бобом, Миллат учун қўйган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400