1 февраль куни Осиё Кубоги финали бўлиб ўтади. Финалда Қатар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу ҳақда «ЎФА» сайти маълум қилмоқда.
Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да Абу Дабидаги «Zayed Sports City Stadium» ўйингоҳида бўлиб ўтади. Тўртинчи ҳакам – Ма Нинг (Хитой).
VAR – Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи Бин Жавҳарий (Сингапур) ва Кристофер Бит (Австралия).