ЖЧ-2018: Саудиялик футболчиларни олиб кетаётган самолётда ёнғин чиқди

Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган Саудия Арабистони футбол жамоасини навбатдаги мусобақага олиб кетаётган самолёт Ростов –на-Дону шаҳри аэропортига қўнаётганда ёна бошлади. Расмий хабарларга қараганда саудиялик футболчиларга зарар етмаган.

Расмийларнинг билдиришича, Санкт-Петербургдан учган Россияга қарашли A319 аэробусининг двигателларидан бирида қисқа муддатли ёнғин юз берган.

Дастлаб самолёт эгаси бўлган “Россия” авиаширкати бу маълумотни рад этган эди. Авиаширкат двигателнинг ишдан чиқишига ёнғин эмас, самолётга урилган қуш сабаб бўлганини билдирган.

Саудия терма жамоаси 20 июнда Ростов-на-Дону шаҳрида Уругвайга қарши майдонга тушади.

А гуруҳида иштирок этаётган Саудия Арабистони жамоаси жаҳон чемпионати расман очилган 14 июнда биринчи ўйини Россия билан ўтказган эди. Россия Саудия устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон-қозоғистон чегараси орқали қурол-яроғ олиб ўтишга уринишди

Тошкент ва Фарғона вилоятларида Ўзбекистон божхоначилари қурол ва ўқ-дориларни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Божхона қўмитаси маълум ...

Фарғона политехника институти талабаси ўзини осиб қўйди

Бугун, 4 март куни Фарғона Политехника институти Қурилиш факультети 2-босқич талабаси Н.нинг осилган ҳолдаги жасади институт ҳудудидаги дарахтга осилган ҳолда топилган. Бу ...

Ақш ўзбекистонга «жаслиқ» қамоқхонасини ёпишни тавсия қилди

Америка Қўшма Штатларида дунёдаги диний эркинлик тўғрисида ҳисобот тақдим этилди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. Ҳисоботда қайд этилишича, диний эркинлик бўйича халқаро комиссия ...