Николас Мадуро Рим папасига хат ёзибди. Папа эса амирликларда…

«Қонундан ташқарида» қолган Венесуэла президенти Николас Мадуро сиёсий инқироз сабаб Рим папаси Францискдан ёрдам сўради. Мадуронинг ишонч билдиришича, католик черкови раҳнамоси ҳукумат, мухолифат ва халқ ўртасида мулоқотни бошлаб бера олади.

«Sky TG24» телеканали учун интервьюсида президент понтификка ўзининг «Худога ёқадиган»  ишлари битилган мактубни йўллаганини айтди.

«Папа Францискка хат йўлладим. Ишонаманки, мактубим ҳозир йўлда ёки Рим, Ватиканга етиб борган», — деди жумладан Мадуро.

Мадуронинг хати Ватиканга балки етиб ҳам боргандир, бироқ Рим папасининг ўзи айни пайтда тарихий ташриф билан Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб турибди. Францискнинг ташрифи эртага, 5 февраль куни ниҳоясига етади.

Манба:Хабар.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган шахсларга sms орқали ҳам хабар юборилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 20 октябрдаги “Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий жарималарни тўлашнинг биллинг ...

Ҳиндистонда сув тошқинидан ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда

Ҳиндистоннинг Ассам ва Мегхалая штатларидаги сув тошқини туфайли қурбон бўлганларнинг сони 32 кишига етди. Хитойнинг Жаҳон телевидение тармоғининг (CGTN) маълумотларига кўра, ...

Евроиттифоқ: ақшнинг жсстни молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини оқлаб бўлмайди

ЖССТ Дональд Трампнинг бу қарори туфайли бюджетининг 14 фоизидан ортиғини йўқотиши мумкин. Коронавирус пандемиясига қарши кураш кетаётган вақтда АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400