Ўзбекистон эркин бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилди

Freedom House инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти «Freedom in the world 2019» («2019 йилда дунёдаги эркинлик») номли ҳисоботни эълон қилди, деб ёзмоқда “Кун.уз” сайти.

Ҳисобот дунёнинг 195 мамлакатидаги вазиятни қиёсий таҳлил қилишни ўз ичига олади. Улардан 86таси (44%) эркин, 59таси (30%) қисман эркин, 50таси эса (26%) эркин бўлмаган, деб тан олинди.

Умуман олганда, ҳисоботда ташкилот дунёдаги глобал эркинликни салбий баҳолаган. Экспертларнинг фикрича, ўтган йил мобайнида жаҳоннинг 68 мамлакатида демократия ва сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият ёмонлашди, бу ҳолат фақатгина 50та давлатда яхшиланди.

Freedom House’нинг таъкидлашича, глобал пасайиш 13 йилдан бери давом этмоқда. Ўтган йил мобайнида марказ эркин сайловлар ва мигрантларнинг ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият сезиларли даражада ёмонлашганини қайд этди.

Шу билан бирга, ижобий ўзгаришлар ҳукуматлари халқнинг эркинликка интилиш истагига қулоқ солишга мажбур бўлган қатор мамлакатларда қайд этилган. Ўтган йили Ангола, Арманистон, Эфиопия ва Малайзияда тегишли жараёнлар содир бўлди.

Собиқ СССР давлатларидан қисман эркинлар орасида Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Молдова ва Украина қайд этилган бўлса, Озарбойжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон эркин бўлмаган давлатлар рўйхатига киритилди.

Freedom House Евросиё минтақасидаги сезиларли ўзгаришлардан бири сифатида Ўзбекистонда вазият яхшиланганини таъкидлаган.

«Бу мамлакат эркин бўлмаган бўлиб қолмоқда ва ҳатто энг ёмон рўйхатдан чиқмаяпти, бироқ қаторасига икки йилдан бери у ердаги вазият яхшиланмоқда, ҳукумат сиёсий маҳбусларни озод этишни давом эттирмоқда ва нодавлат ташкилотлар фаолиятига чекловларни юмшатмоқда», – дейилади ҳужжатда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Британия бош штаб бошлиғи «европадаги урушга тайёр бўлишга» чақирди

Британия Бош штабининг янги раҳбари генерал сэр Патрик Сандерс Россия 24-февралда бошлаган Украинадаги урушга эътибор қаратиб: «Британия аскарлари Европада яна жанг қилишга ...

«толибон» армиясини 150 минг аскарга етказади

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган Толибон ўз армиясини 150 минг аскарга етказмоқчи. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Инаятуллоҳ Хаваразмий «Бахтар»  ахборот ...

“хитой россияга ҳарбий ёрдам жўнатади”: хитой маълумотга изоҳ берди

Хитой ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Чжао Лицзяннинг айтишича, Россия Украинадаги махсус операция муносабати билан ҳарбий ёрдам сўрагани ҳақидаги хабарлар ёлғон. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400