Марказий банк сўмни қўллаб-қувватлаш учун 3,8 млрд доллар ажратган

Ўзбекистон Марказий банки 2018 йилда сўм курсини қўллаб-қувватлашга 3,8 млрд доллар миқдоридаги валюта интервенциясини амалга оширди, дейилади МБнинг пул-кредит сиёсати таҳлилида.

Аввалроқ Марказий банк раиси ўринбосари Тимур Ишметов ўтган йили валютага бўлган талаб бозор ва экспортёрлар ҳисобидан қоплангани олтин-валюта захираларидан ушбу мақсадларда фойдаланиш 53 фоиздан 37 фоизгача қисқаришига олиб келганини маълум қилган эди. Жумладан, Марказий банк маблағларидан ушбу мақсадларга 3,2 млрд доллар ажратилган.

МБ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2018 йилда хорижий валютага бўлган умумий талаб 2017 йилга нисбатан 1,5 баробарга ортиб, 10,4 млрд долларни ташкил этган.

Интервенциялардан ташқари, хорижий валютага бўлган талаб тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар, экспортдан (14,3 млрд доллар) тушумлар ва халқаро пул ўтказмалари (5,1 млрд доллар) ҳисобига ҳам қопланмоқда.

«Ташқи валюта оқимларининг етарлича ҳажмлари айирбошлаш курсининг кескин тебранишларига барҳам беришга имкон туғдирди», — дейилади таҳлилда.

Манба:Соф.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жаҳон банки ўзбекистонга 500 миллион доллар кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистондаги иқтисодий ўзгариш ва бозор ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион долларлик кредитни маъқуллади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. Банкнинг ...

Тошкентда норасмий ишлаётган 50 минг киши аниқланди

Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари томонидан 49 610 нафар меҳнат шартномаси тузмай ишлаётган фуқаролар аниқланди, деб ёзади телеграмдаги ...

Бугун осиё кубоги мусобақасига старт берилади

Бугун 5 январь куни Бирлашган Араб Амирликларида 17-Осиё Кубоги мусобақасига старт берилади. Мусобақадан ўрин олган учрашувлар 4та шаҳарда: Абу Даби, Дубай, Шаржа ва Ал-Айн ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400