Ўзбекистон Ҳиндистонга учаётган самолётини ортга қайтарди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Тошкент-Амритсар йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Boeing 767 русумли самолёти Тошкентга қайтарилди. Бу маълумотни Тошкент аэропортидаги манбага асосланиб Kun.uz нашри ёзмоқда.

Фото:Кун.уз

Манбанинг аниқлик киритишича, самолётнинг ортга қайтарилишига Покистон ва Ҳиндистон ўртасида юзага келган можаро ортидан покистонликлар ҳудуддаги ҳаво кенглигини ёпиши сабаб бўлган.

Амритсар – Ҳиндистоннинг Покистон билан чегараларига яқин шаҳри ҳисобланади.

Бироз аввалроқ Покистон армияси ҳиндистонликларнинг икки самолётини Кашмирдаги ҳаво ҳудудига кириб келгани учун уриб туширганини маълум қилганди. Бунга жавобан Ҳиндистон томони ҳам покистонликларнинг битта қирувчи самолётини уриб туширган.

 

26 февраль куни Ҳиндистон ҳарбий-ҳаво кучлари 14 февраль кунги терактга жавобан Кашмирнинг Покистон қисмидаги «Жайш-а-Муҳаммад» гуруҳининг йирик машғулот лагерига зарбалар берди. Ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб жангарилар, уларга тегишли транспорт, қурол ва ўқ-дори йўқ қилинганди. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Вижай Гокхале бу зарба зарур бўлгани, чунки гуруҳ Ҳиндистоннинг турли ҳудудларига худкушлар иштирокида ҳужумлар тайёрлаётганини айтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Манғит шаҳри кўчаларида ёнғин содир бўлди

Фото:ЎзА 11 август куни соат тахминан 4:40лар атрофида Қорақалпоғистон Республикаси Манғит шаҳри “Халқлар дўстлиги” ва “Буюк Турон” кўчалари кесишмасида жойлашган савдо ...

Биз коррупцияга қаршимиз!

Бугун ҳаво очиқ ва қуёшли бўлди. Гарчи ноябрнинг изғирин куни бўлса-да, бемалол ҳовлидаги ишларни қилиб олиш мумкин эди. Мен ҳам бир ой аввал арраланган, аммо ҳали ўтинбоп ...

Малавида би-би-сининг суратга олиш гуруҳига ҳужум уюштирилди

Би-би-си телерадиокорпорацияси Малавида маҳаллий аҳоли уларнинг суратга олиш гуруҳига ҳужум қилганлигини маълум қилди, деб хабар берди Ria.ru нашри. Телеканалнинг маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400