Қозоғистон президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 14 апрель куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

Давлат ташрифининг асосий тадбирлари 15 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Тор ва кенгайтирилган таркибдаги музокараларда икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилиниши, қатор муҳим икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Президентлар Ўзбекистонда Қозоғистон йилининг расмий очилиш маросимида ҳам иштирок этади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мтс  ўзбекистонга қайтаяпти…ми?

    МТС компаниясининг Ўзбекистонга қарши Нью-Йоркдаги халқаро арбитраж судига берган шикояти вақтинча "музлатилган". Бу ҳақда Россиянинг "Ведомости" нашри хабар ...

Тожикистонда президент маъмурияти давлат муассалари раҳбарларини камтарроқ бўлишга чақирди

 Тожикистон раҳбарияти барча давлат муассасалари бошлиқларини расмий сайтларда ўз-ўзини мақташни бас қилиб, аҳолига ахборот тақдим этишга чақирди. (more…)

«ўзавтосаноат» учун ққс жорий этилиши билан бюджет қўшимча 443 млн долларга эга бўлади

 «Ўзавтосаноат» компанияси корхоналари қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар бекор қилиниши муносабати билан бюджетга солиқ тўловларини 443 млн долларга оширади, деб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400