Airbus Ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бермоқчи

Франциянинг Airbus авиасозлик компанияси 17 апрель куни Ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бериш мақсади ҳақидаги мактубни имзолади. Бу ҳақда айни вақтда Тошкентда ташриф билан бўлиб турган Франциянинг ташқи ишлар ва Европа масалалари бўйича вазири ҳузуридаги давлат котиби Жан-Батист Лемуан маълум қилди.

«Бу бир неча йиллардан бери амалга оширилаётган лойиҳа бўлиб, энди уни давом эттириш ҳақида сўз бормоқда. Ўзбекистон суверенитетини мустаҳкамлашга кўмак берадиган ушбу вертолётлар тегишли хизматларни, масалан, тиббиёт эвакуациясини транспорт билан таъминлаш имконини ҳам беради», — деди у.

Жан-Батист Лемуаннинг сўзларига кўра, бунда гап Ecureuil («Олмахон») модели ҳақида бормоқда. Ушбу вертолёт баланд тоғли ва жазирама иқлим шароитида фойадланиш учун мослаштирилган. Ишлаб чиқарувчи маълумотларига кўра, мазкур вертолётдан кўплаб мақсадларда, хусусан, ўт ўчириш, электр узатиш линияларини мониторинг қилиш, юк ташиш, ҳосилларни чанглантириш, аэровидеосъёмка, парашютлаштириш ва геологик разведка ишларида фойдаланиш мумкин.

«Газета.уз»нинг қайд этишича, вертолётларнинг қиймати ва етказиб бериш вақти маълум қилинмади, бироқ Жан-Батист Лемуаннинг таъкидлашича, давлат котибининг 17 апрель куни Абдулла Арипов билан бўлиб ўтган учрашувида Ўзбекистон бош вазири «қўлланган чегирмадан мамнун эканлигини билдирган».

Аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги иккита вертолёт сотиб олмоқчи экани маълум бўлган эди. Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев санитар авиацияси учун ҳаво кемалари сотиб олиш бўйича 2020 йилгача таклиф киритиш ҳақида топшириқ берган.


Манба:Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ягона форма жорий қилинишидан ким манфаатдор?

Халқ таълими вазирлиги эълон қилган ягона мактаб форма ҳақидаги машмашаси нисбатан тинчиб қолган бир маҳалда яна бирдан қўзиб кетди. Бу тартиб эртагаёқ жорий қилинмаса, ...

“коттежларни президентга кўз-кўз қилишади, лекин халқ зимистонда яшамоқда”

Наманган вилоятидан келган видео 0:01:39 0:00:00/0:01:39 ▶  Бевосита линк  "Мен сизларга Наманган вилояти Косонсой тумани Навбаҳор МФЙ Булоқ коттежлар массивидан ёзмоқдаман. ...

Томди туманидаги ўнлаб овул харобага айланди – аҳоли қоғозистонга кетмоқда

  Навоий вилояти Томди туманидаги Жабай Балиманов, Янгичорва, Керизбулоқ, Кергетов, Бирлик, Аякқудуқ сингари ҳудудларидаги ўнлаб овул харобазорга айланди (“Оила ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400