2019 йилда Ўзбекистонда  3,5 млн тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди (324-сон, 17.04.2019 й.)

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари тасдиқланди, деб ёзади телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Унга мувофиқ, республикада қарийб 172 минг гектар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига сабзавотлар экилади ҳамда 3 млн 500 минг тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади.

Шундан, 23 минг гектар ерга пиёз, 18 минг гектарга сабзи экилади.

Жами 31 минг 500 гектар ердан 667 минг тонна полиз экинлари, 47 минг гектардан 1 млн тоннадан кўпроқ картошка, 26 минг 700 гектардан 80 минг тонна дуккакли экинлар олиш режалаштирилган.

Жами етиштирилган маҳсулотларнинг деярли 5 млн тоннаси ички истеъмол учун, 690 минг тоннаси экспортга йўналтирилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сурхондарё вилояти ҳокими баҳодир пўлатов  ишдан олинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилди. У Қорақалпоғистон Республикасига прокурор  этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда UZ24'нинг вилоятдаги ...

Тошкент вилояти ҳокими бўлган ғуломжон ибрагимов завод директори бўлди

Бош вазир ўринбосари ҳамда Тошкент вилояти ҳокими лавозимларида фаолият юритган Ғуломжон Ибрагимов «Биринчи Резинотехника Заводи» МЧЖ директори этиб тайинланди, деб ёзади ...

Нурсултон назарбоев президентлик ваколатини топширганини эълон қилди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 19 март куни республика телеканаллари жонли эфирида халққа мурожаат қилиб, президентлик ваколатини топширганини эълон қилди. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400