Хоразмда суғурта маркази раҳбари 10 минг доллар миқдорда пора олаётганда қўлга тушди

2019 йил 20 февралда жиноят ишлари бўйича Хива туман суди биносида, очиқ суд мажлисида М. Абдуллаевга (исм-фамилияси ўзгартирилган) оид жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судига таяниб «Дарё» хабар берди.

Туман судининг ҳукмига кўра, М. Абдуллаев «Капитал суғурта» АЖ «Пойтахт» суғурта маркази раҳбари вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаб келаётган пайт фирибгарликка қўл урган.

2018 йил сентябрь ойида Хоразм вилояти Балиқ саноати уюшмаси томонидан балиқчилик етиштиришга кўл барпо этиш учун ер майдони ажратилиши бўйича ўтказилган тендер танловларида фуқаро М. Аҳмадовга тегишли МЧЖ ғолиб чиққан. Лекин М.Абдуллаев тендерда кўлни ютиб олинишида ёрдами теккани, яъни ушбу кўлни Тошкент вилоятида ишловчи мансабдор шахс орқали тендерда ютишда ва қарор чиқарилишида ёрдам қилганини айтиб, М.Аҳмадовдан пора талаб қилган.

2018 йил 18 декабрь куни Урганч шаҳри, «Амир Темур» кўчасида жойлашган «Машъал» номли умумий овқатланиш биносида тамагирлик йўли билан сўмга нисбатан қиймати 83 255 900 сўм бўлган 10 000 долларни қонунга хилоф равишда олган вақтида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан жиноят устида қўлга олинган.

Судланувчи М. Абдуллаев суд муҳокамасида айбига тўла иқрорлик билдирди. Жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама, синчиклаб текширилиб, суд томонидан М. Абдуллаевга ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан 2 йил муддатга давлат иштирокидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда мансабдор ва моддий жавобгарлик юклатилган шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“ўзингга ўт қўйсанг ҳам ҳеч нарса ололмайсан!”

ПУЛИНИ БАНККА ЎҒИРЛАТГАН ПЕНСИОНЕРГА БОШ ПРОКУРАТУРАДА ЭШИКНИ КЎРСАТИБ ЮБОРИШДИ Тошкентда икки ҳафтадан бери Ўзбекистон президентиШавкат Мирзиёевнинг қатъий баёнотлари ...

Сиёсий ислоҳотларсиз  тараққиёт бўлмайди

Четдан қараганда мамлакатимизнинг барча соҳаларида қизғин ислоҳотлар  кетаётгандай туюлади. Тан олиш керак,  ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар самара бера бошлади. Бироқ  ...

Халқ банки ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди

Фарғонада банк ходимлари 100 минг долларни ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар қилмоқда. "2019 йил 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400