Назаримда, кейинги пайтда аҳоли ўртасида табақалашув тобора кучайиб бораётгандек. Яқин-яқингача бизда ўта камбағаллар ҳам, ўта бойлар бўлмаслиги кўп айтиларди. Бунинг исботи сифатида энг юқори ва энг қуйи даромад ўртасидаги кам тафовут кўрсатиларди.
Гарчи статистик рақамларда бу ҳали тасдиғини топмаган бўлса-да, реал ҳаётда аҳоли бой ва камбағал табақага сараланиб қолмоқда. Ва бу жараён давом этяпти.
Ижтимоий табақалашув кучайиши ҳеч қачон фойда бермаган. Аксинча, фақат зарар қилган. Мамлакат фуқароларини икки қутбга ажратиб қўйган. Бегуноҳ ёш авлоднинг руҳан синишига, кўп нарсалардан маҳрум бўлишига олиб келган. Бунга Ҳиндистон тажрибаси яққол мисол.
Камбағаллик айб эмас, дея ўзларини овутаётган, бошқаларгаям таскин бераётганлар ҳам бор…