Тошкент вилоятида таъмирга ҳам яроқсиз 53та мактаб мавжуд

Тошкент вилоятида жами 869 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларнинг қуввати 448350 ўқувчини қабул қилиш имкониятига эга. Мактабларнинг 53 таси 1936-1960 йиллар оралиғида қурилган бўлиб, уларнинг бугунги ҳолати таъмирлаш ишларига ҳам яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иброҳимов маълумот берди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

4 май куни Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Иброҳимов ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолияти ҳақида ҳисоботини тақдим этди. Ҳоким ўз ҳисоботида халқ таълимининг ночор аҳволига эътибор қаратган.

«Айниқса, Оққўрғон туманида 1936 йилда қурилган 3-сонли мактаб, Қуйичирчиқ туманида 1937 йилда қурилган 23-сонли мактаб, Бекобод туманида 1958 йилда қурилган 30-сонли мактабларнинг аҳволи талабга жавоб бермайди. Бундан ташқари 211 та мактабларда спорт заллари йўқ бўлса, 412 тасида иссиқлик таъминоти билан таъминланмаган», – дейди Иброҳимов.

Таъкидланишича, сўнгги 2 йил давомида вилоятда инвестиция дастурига асосан 62 та умумтаълим мактаблари таъмирдан чиқарилган бўлсада, яна 187 та мактаб таъмирга муҳтож ҳолатдадир.

«Ҳозирда ортиқча ўқувчи юкламаси билан фаолият юритаётган 119 та мактабларга қўшимча ўқув корпусларини қуриб бериш зарур.

Таълим соҳасидаги муаммолардан яна бири – 214 та мактабда физика, 278 тасида кимё, 274 тасида биология синф хоналари учун мебель жиҳозлари, 380 та мактабга компьютерлар етишмаслигидир.

Кадрлар масаласида 551 нафар ўқитувчи-педагог кадрларга эҳтиёжимиз мавжуд. Айниқса чекка, олис ва тоғли қишлоқларимиздаги 31 та мактабларга инглиз тили, математика, компьютер соҳалари бўйича олий маълумотли мутахассислар етишмайди», – дейди вилоят ҳокими.

Иброҳимов касб-ҳунар коллежларини оптималлаштириш жараёнини амалга ошираётган ишчи гуруҳлар 1 йилдан ортиқ вақт мобайнида аниқ қарорга келиша олмаётганлигини инобатга олиб, бўшайдиган коллеж биноларини биринчи навбатда умумтаълим мактабларига беришни устувор вазифа қилиб белгилашни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.

«Кадрлар тайёрлаш масаласида Халқ таълими ва Олий таълим вазирликлари билан бирга маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда иш юритиш тартиби йўлга қўйилса кадрлар етишмовчилиги масаласида ижобий натижага эришган бўлар эдик», – дейди у.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистондаги энг паст кўрсаткичли мактабларнинг ярми самарқандда

Умумтаълим мактабларида таълим сифати ва муаммоларни ўрганиш бўйича республика ишчи гуруҳи ўз ишини Самарқанддан бошлади. Вилоят ҳокимлигидаги йиғилишда халқ таълими вазири ...

Тошкентда лаҳм гўшти 42-45 минг сўм, суякли гўшт эса 30-35 минг сўм

Ўзбекистонда кейинги пайтларда нарх-навонинг кескин тарзда ошиши тўхтамаяпти. Мамлакат пойтахтида инсон учун энг зарур саналадиган озуқа маҳсулотлари - гўшт, ёғ, ун, ва сут ...

Леонардо да винчи картинаси 450 миллион долларга сотилди

Нью-Йоркдаги "Christie's" аукцион уйида Леонардо да Винчининг «Дунёни қутқарувчи» картинаси 450 миллион долларга сотилди. Картина россиялик миллиардер Дмитрий Риболев қўлида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400