Қашқадарёда тарвуз пишди

Қашқадарё вилоятида тарвуз пишиб етилди ва Қозоғистонга экспорти бошланди. Бу ҳақда «Божхона.уз» ёзмоқда.

Деҳқонлар далага уруғ қадаш фурсатини кутиб ўтирмасдан, иссиқхоналарда уруғни муддатидан аввалроқ экиб, ҳар галгидан барвақт ҳосил йиғиштириб олишга эришди. Асосийси, ушбу маҳсулотлар ички бозордан орттирилиб, четга экспортга чиқарилмоқда.

Чироқчи туманидаги «Gissar Effect» МЧЖда 2018 йил декабрь ойида бир гектар ер майдонидаги иссиқхонада уруғлар қадалиб, май ойида биринчи ҳосилда 4 тоннадан зиёд тарвуз йиғиштириб олинди. Тарвузлар Қозоғистон мамлакатига экспорт қилинди. Келгусида эса 20 тоннагача ҳосил олиш мўлжалланмоқда.

«Вилоятимиз экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида божхона постимиз томонидан ҳар куни 24 соат давомида божхона расмийлаштирувини амалга ошириб келмоқдамиз, – дейди «Китоб» ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи Ботир Жавлиев. – Бу эса, тадбиркорларга янада қулайлик яратиш билан бирга, вилоят экспорт ҳажмини оширишга хизмат қилади».

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбеклар бошқа давлатлар аҳолисига қараганда эрта қарияпти

Британиянинг The Lancet илмий журнали турли мамлакатлардаги қариш белгиларининг ўртача ёшига бағишланган тадқиқот натижаларини эълон қилди, деб ёзади “Соф.уз” сайти. ...

Нью-йорк мэри коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланганини билдирди

Нью-Йорк штатида коронавирусга чалинганлар сони 180 мингдан ортиқ бўлиб, биргина Нью-Йорк шаҳрида 7 мингга яқин киши вафот этган. Нью-Йорк кўчалари бугун / Фото: Reuters ...

Ўзбекистонда шаҳарлараро автобуслар қатновлари тикланди

Пойтахт ва вилоятлар ўртасида автобус қатновлари тикланди. Шаҳарлараро йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилди, деб ёзади «Минбар.уз» сайти. Бу нега муҳим: СССР пайтида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400